Шарибаев Носир Юсупжановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Яримўтказгичларда энергетик холатларнинг зичлиги спектрларини ҳароратга боғланишини моделлаштириш», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/FM54.
Илмий маслаҳатчи: Гулямов Гафур, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Физика-техника институти, Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.FM/T.34.01.
Расмий оппонентлар: Мамадалимов Абдугафур Тешабаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Расулов Рустам Явкачович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Аюханов Рашид Ахметович, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: яримўтказгичларнинг энергетик ҳолатлар зичлигини ҳароратга боғлиқлигини математик моделлаштириш орқали энергетик спектрларини қуришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
энергетик ҳолатлар зичлиги спектрини ҳарорат ва энергияга боғлайдиган GN(E,E0,T)-дельта–функцияли ечими топилган;
яратилган математик модел ёрдамида эксперимент натижаларини қайта ишлаб, яримўтказгичлардаги ҳолатлар зичлигининг спектрларини тасдиқловчи янги услуб ишлаб чиқилган;
кучли лигерлаш яримўтказгич энергетик ҳолатлар спектрини ўзгартириши ва шу билан тақиқланган зонаси ўзгаришини тушунтирадиган математик модел топилган;
кучли лигерлаш ёрдамида энергетик ҳолатлар спектри ўзгаргариши асосида янги хусусиятли яримўтказгич материаллар олишни назарий жиҳатдан башорат қилиш имконияти очиб берилган;
SixGe1-x қоришма тақиқланган зона кенглигини ҳарорат ва концентрация билан боғлайдиган математик модел яратилган;
SixGe1-x қоришма тақиқланган зона кенглигини ҳароратга боғлиқлиги спектрини яратилган математик модел ёрдамида қуриш услуби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Яримўтказгичли материалларда термоденамик энергетик ҳолатлар зичлигини ҳароратга боғлиқлиги асосида:
яримўтказгичли қоришмаларда тақиқланган зона кенглигини аниқлаш математик модели Мексика Миллий политехника институти «Transporte Mono- y Bipolar en Estructuras Semiconductoras» мавзудаги лойиҳада SixGe1-x қоришмалар таъқиқланган зона кенглигини аниқлашда қўлланилган (Мексика Миллий политехника институтининг 2017 йил 15 октябрдаги 6171-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш Si0.15Ge0.85 ва Si0.2Ge0.8 яримўтказгичли қоришмаларнинг тақиқланган зоналари кенглигини аниқлаш имконини берган;
термодинамик энергетик ҳолатлар спектрини ҳароратга боғлиқлигини ҳисоблашнинг математик модели Россия фундаментал тадқиқотлар политехника институти «Светоиндуцированные эффекты в асимметричных наноструктурах» мавзудаги лойиҳасида яримўтказгичли бирикмаларда тақиқланган зонасидаги дискрет ҳолатлар энергетик ўрнини аниқлашда қўлланилган (РФ ФАнинг А. В. Ржанов номидаги яримўтказгичлар физикаси институти Сибирь бўлимининг 2017 йил 25 сентябрдаги 15307-46-2433-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш яримўтказгичли бирикмалар тақиқланган зонасидаги ҳолатларни аниқлаш хатолигини 0,001 эВ гача тушириш имконини берган;
кучли лигерланган яримўтказгичларда тақиқланган зона кенглигини концентрацияга ва ҳароратга боғланиш математик модели Доғистон Физика институтида кучли лигерланган яримўтказгичларда тақиқланган зона кенглигини концентрацияга нисбатан ўзгаришини ҳисоблашда қўлланилган (РФ ФА ФДИМ Доғистон Физика институтининг 2017 йил 16 октябрдаги 17241/226-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш кучли лигерланган Si<B,S> ва Si<B,Mn> яримўтказгичлар тақиқланган зона кенглигини ҳароратга боғлиқлиги спектри 77-300 К ҳарорат оралиғида назарий аниқлаш имконини берган.