Sayt test rejimida ishlamoqda

Шайзакова Нигора Сайдарифовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Дисcертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мактабгача катта ёшдаги болаларнинг ижтимоий-маданий анъаналар воситасида бадиий-эстетик лаёқатини ривожлантириш», 13.00.08 - Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped872.
Илмий раҳбар: Салиева Зухра Тахировна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped.80.01.
Расмий оппонентлар: Мажидова Раъно Уришевна, педагогика фанлари  доктори (DSc), доцент; Бердалиева Гуласал Абдуқундузовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача катта ёшдаги болаларда ижтимоий-маданий анъаналар воситасида бадиий-эстетик лаёқатни ривожлантиришнинг методик шарт-шароитларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача катта ёшдаги болаларда бадиий-эстетик лаёқатни ривожлантиришнинг ташкилий-функционал тузилмаси мотивацион, фаолиятга доир, реал шароитда ундовчи, ўқув-билиш каби таркибий асосларни бадиий таълим-тарбия жараёнлари билан интернал қайта алоқага киришув даражаси барқарорлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
бадиий-эстетик лаёқатни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ижтимоий-маданий анъаналарга қизиқиш уйғотиш, диалогик муносабат, ритмик ҳаракатларга муқобиллиги ва мувофиқлигини таъминлашга хизмат қилувчи гендер-педагогик элементларни интегратив фаолиятларни лойиҳалаш жараёнларининг продуктивлигини белгилашга хизмат қилувчи мактабгача ёшдаги боланинг “акме” мойиллигини ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
ижтимоий-маданий анъаналар воситасида тарбияланувчиларда бадиий-эстетик лаёқатни ривожлантириш модели интеграллашган ва ритмик фаолиятларни арт-терапиянинг ўйинли ва рақсли импровизацияси (тақлид қилиш) билан ички интерналлашувини таъминлаш, репродуктив ва продуктив методларнинг комбинациясини жамоавий ижодий фаолиятда тизимли қўллаш орқали ишлаб чиқилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларда бадиий-эстетик лаёқатни ривожлантиришнинг гендер-кластерли методикаси интеграл фаолиятни ташкил этишнинг кооперативлик даражасини бевосита ҳисобга олиш, педагогик кластерни шакллантириш, сюжетли-ўйинли ва образлилик асосида бадиий-эстетик саҳналаштириш, арт-терапия каби инновацион таълим методларидан мақбул фойдаланиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача катта ёшдаги болаларда ижтимоий-маданий анъаналар воситасида бадиий-эстетик лаёқатни ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача катта ёшдаги болаларда бадиий-эстетик лаёқатни ривожлантириш тузилмасини аниқлаштириш, мотивацион, когнитив, фаолиятга доир компонентларнинг реал шароитда ундовчи, ўқув-билиш, технологик функциясини ривожлантирувчи таълим муҳити билан қайта алоқаси жадаллигини ҳисобга олиш бўйича ишлаб чиқилган услубий тавсиялар Мактабгача таълим вазирлигида «Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси» ва Мактабгача таълимга оид ўқув-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш амалиётига жорий этилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил  30 декабрдаги 02-02/2-1715-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотларида бадиий-эстетик фаолиятни маънавий тарбия билан уйғун амалга ошириш имконини берган;
бадиий-эстетик лаёқатни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаш, мактабгача таълим ташкилотида кластерли ёндашувни жорий этишнинг шахслараро мулоқот, ижтимоий-маданий анъаналарга қизиқиш уйғотиш,  диалогик муносабат, ритмик ҳаракатларга муқобиллиги ва мувофиқлигини таъминлашга хизмат қилувчи гендер педагогик элементларни асослаш, ижтимоий-маданий анъаналар воситасида тарбияланувчиларда бадиий-эстетик лаёқатни ривожлантириш моделининг ташкилий-фаолиятга доир компонентини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялардан  №ИТД-4-122 “Юксак маънавиятли шахсни шакллантириш тарбия технологиясини ишлаб чиқиш” амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил  30 декабрдаги 02-02/2-1715-сон маълумотномаси). Натижада,  мактабгача катта ёшдаги болаларда бадиий-эстетик лаёқатни ривожлантириш технологиясини қўллаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
мактабгача катта ёшдаги болаларда бадиий-эстетик лаёқатни ривожлантиришнинг гендер-кластерли методикасини такомиллаштириш, интеграл фаолиятларни  ташкил этишнинг ўзига хосликларини ҳисобга олиш, кластерни шакллантириш, сюжетли-ўйинли ва образлилик асосида бадиий-эстетик саҳналаштириш, замонавий арт-терапия имкониятларидан мақбул фойдаланиш орқали репродуктив ва продуктив методларнинг комбинациясини дўстона ижодий фаолиятда тизимли қўллашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 391-сонли қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида”ги Низом лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил  30 декабрдаги 02-02/2-1715-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотларида бадиий-эстетик лаёқатни ривожлантиришга йўналтирилган ривожлантирувчи таълим муҳитини қарор топтиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish