Sayt test rejimida ishlamoqda

Чориева Феруза Амруллаевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Болалар хулқидаги салбий ўзгаришларни коррекциялашнинг педагогик тизимини такомиллаштириш” (Мактабга тайёрлов гуруҳлари мисолида), 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2021.2.PhD/Ped1520.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Турғуной Аҳмаджановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети ҳузуридаги бир марталик илмий кенгаш, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02. 
Расмий оппонентлар: Асқарова Ўғилой Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, профессор, Нафиса Абдуллаева Шавкатовна, педагогика фанлари доктори, (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болалар хулқидаги салбий ўзгаришларни коррекциялаш тизимининг педагогик-психологик асослари юзасидан илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ёшидаги болалар хулқида намоён бўладиган интерференция жараёнини педоцентризм (боланинг бевосита талаби ва туғма қизиқиши) қонуниятларининг педагогик, психо-диагностик хизматни ташкил этиш мезонлари (боладаги тушкунлик, агрессивлик, қўрқоқлик, руҳий-эмоционал зўриқишни бартараф этиш, ишонч ҳиссини уйғотиш) билан алоқадорлиги асосланган;
мактабгача таълим ташкилотларида болалар хулқидаги салбий ўзгаришларни диагностика қилиш ва коррекциялаш механизми превентив педагогика (боладаги чекланишларни олдини олиш) талаблари асосида модификациялаштирилган;
болалар ҳулқидаги салбий ўзгаришларни коррекциялаш мазмуни ассертив тафаккур (шахслараро мулоқот жараёнида ҳулқий мувозанатни таъминлаш учун энг мақбул қарорни қабул қилиш) жараёнидан аффилиацион (ижобий алоқа ўрнатиш, сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш) эҳтиёжини ривожлантиришнинг интегратив стратегиясини асослаш орқали такомиллаштирилган;
тарбиячи-педагогларнинг болалар хулқидаги салбий ўзгаришларни бартараф этишга қаратилган ўқув-тарбиявий машғулотларини оптималлаштиришнинг тизимли методикаси уларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган ҳамда прагматик педагогикага асосланган “Коррекцион дастур”, http://bolatarbiyasi.uz/, “Мактабгача ёшдаги болалар хулқ-атворидаги салбий ўзгаришларни бартараф этиш методикаси” кабилар асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болалар хулқидаги салбий ўзгаришларни коррекциялашнинг педагогик тизимини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида: 
мактабгача тарбия ёшидаги болалар хулқида намоён бўладиган интерференция жараёнини педоцентризм (боланинг бевосита талаби ва туғма қизиқиши) қонуниятларининг педагогик, психо-диагностик хизматни ташкил этиш мезонлари (боладаги тушкунлик, агрессивлик, қўрқоқлик, руҳий-эмоционал зўриқишни бартараф этиш, ишонч ҳиссини уйғотиш) билан алоқадорлигига доир таклифлардан “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедиали интеллектуал ўйинлар” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 19 сентябрдаги 89-03-3574-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим сифатини ошириш ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларида рефлексив кўникмаларни ривожлантириш кўникмаларини такомиллаштириш асосида болалар хулқида кузатиладиган салбий ўзгаришларни бартараф этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
мактабгача ёшдаги болалар хулқидаги салбий ўзгаришларни диагностика қилиш ва коррекциялаш жаҳон тажрибаси асосида таклиф этилган ота-оналарнинг ижтимоий позицияни шакллантиришга йўналтирилган “Ота-оналар учун” махсус тарбиявий дастурни самарали ташкил этишнинг механизми ҳамда болалар хулқидаги салбий ўзгаришларни коррекциялашнинг мазмуни ассертив тафаккур (шахслараро мулоқот жараёнида хулқий мувозанатни таъминлаш учун энг мақбул қарорни қабул қилиш) жараёнидан аффилиацион (ижобий алоқа ўрнатиш, сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш) эҳтиёжини ривожлантиришнинг интегратив стратегияси мактабгача таълим йўналиши учун тайёрланган “Мактабгача таълимда педагогик диагностика” ўқув қўлланмасининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 19 сентябрдаги 89-03-3574-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача тарбия ташкилотлари тарбияланувчилари хулқидаги салбий ўзгаришларни бартараф этишда педагогик диагностика имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
тарбиячи-педагоглар учун болалар хулқидаги салбий ўзгаришларни бартараф этишга қаратилган ўқув-тарбиявий машғулотларини оптималлаштиришнинг тизимли методикаси уларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган ҳамда прагматик педагогикага асосланган “Бола тарбияси” (http://bolatarbiyasi.uz) муаллифлик дастуридан “Оила – жамият қадриятидир” амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 19 сентябрдаги 89-03-3574-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача тарбия ёшидаги болалар ҳулқидаги салбий ўзгаришларни бартараф этиш механизмини самарали ривожлантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish