Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайитов Умед Яҳёевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Файзулла Хўжаевнинг ижтимоий-сиёсий фаолияти ва унинг Ўзбекистондаги сиёсий жараёнларда тутган ўрни”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Tar342. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Таr.72.07.
Илмий раҳбар: Ражабов Қахрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Бахтиёр Вахaпович, тарих фанлари доктори, профессор; Хайитов Шодмон Аҳмадович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Файзулла Хўжаевнинг Ўзбекистондаги сиёсий жараёнларда тутган ўрни ҳамда фаолиятини таҳлил қилиш, сиёсий йўлбошчи ва лидерга хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
Файзулла Хўжаевнинг БХСР Нозирлар Шўросининг раиси сифатида Марказий Осиё тарихида илк бор билими ва касби доирасида хотин-қизларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари ишларига жалб қилгани очиб берилган; 
Файзулла Хўжаевнинг Ўзбекистон ССР ҳукумати раислиги даврида халқ хўжалигининг барча соҳаларини босқичма-босқич ривожлантириб бориши натижасида иттифоқдош совет республикалар орасида етакчи ўринга чиқиб олгани далилланган;
Файзулла Хўжаевнинг Бухоро амирлигига қарши кураш олиб бориб, мамлакатда монархия тартибини бекор қилгани ҳамда демократик республика бошқарувига асос солганлиги далилланган; 
Ўрта Осиё Республикаларида миллий-ҳудудий чегараланиш ўтказилган вақтда Файзулла Хўжаев Марказий Инқилобий Қўмита раиси сифатида ўзбек халқи манфаатларини мардонавор ҳимоя қилгани исботланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Файзулла Хўжаевнинг ижтимоий-сиёсий фаолияти ва унинг Ўзбекистондаги сиёсий жараёнларда тутган ўрни мавзусига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Файзулла Хўжаевнинг Бухоро амирлигига қарши кураш олиб бориб, мамлакатда монархия тартибини бекор қилгани ҳамда демократик республика бошқарувига асос солганлиги ҳақидаги материаллардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фондини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2021 йил 19 октябрдаги  202-сон маълумотномаси). Натижалар музейда Файзулла Хўжаевнинг ижтимоий-сиёсий фаолияти ва унинг Ўзбекистондаги сиёсий жараёнларда тутган ўрнини манбалар асосида ёритиб бериш имконини берган.
БХСР Нозирлар Шўросининг раиси Файзулла Хўжаев томонидан Марказий Осиё тарихида илк бор билими ва касби доирасида хотин-қизларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари ишларига жалб қилгани ҳамда Ўрта Осиё республикаларида миллий-ҳудудий чегараланиш ўтказилган вақтда Марказий Инқилобий Қўмита раиси Файзулла Хўжаев томонидан ўзбек халқи манфаатларини мардонавор ҳимоя қилингани ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида бажарилган ИФА-2012-1-4-сонли “Ўзбекистоннинг совет давридаги тарихи (1917-1991 йиллар). 2-жилд” лойиҳаси доирасида тайёрланган “Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йиллар)” номли академик нашрда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2021 йил 4 ноябрдаги 3/1255-3031-сон маълумотномаси). Натижалар ёш авлоднинг юртимиз тарихини чуқур ва холис ўрганиш ҳамда халқимизни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этган;
Файзулла Хўжаевнинг Ўзбекистон ССР ҳукумати раислиги даврида халқ хўжалигининг барча соҳаларини 13 йил давомида босқичма-босқич ривожлантириб бориши натижасида иттифоқдош совет республикалар орасида етакчи ўринга чиқиб олгани ёритувчи натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O`zbekiston tarixi” телеканалининг “1925-1937 йилларда Ўзбекистон Халқ Комиссарлар Совети Раиси Файзулла Хўжаевнинг ҳаёти ва фаолияти” кўрсатув сонини тайёрлашда фойдаланилган (“O`zbekiston” телерадиоканали давлат унитар корхонаси 2020 йил 3 декабрдаги 02-40-1222-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлар Советининг раиси Файзулла Хўжаев ижтимоий-сиёсий фаолиятини тўғрисида объектив маълумотлар беришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish