Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамов Илхомидин Абдуқодировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Абу Али Ибн Сино фалсафий таълимотининг ёшлар дунёқарашини юксалтиришдаги аҳамияти”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Fal170.
Илмий раҳбар: Ҳакимов Назар Ҳакимович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.06.2020.Fal.60.04.
Расмий оппонентлар: Артиқов Тўланбой Артиқович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Шодиев Рустам Тоирович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ибн Сино фалсафий таълимотининг ёшлар дунёқарашини юксалтиришдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ибн Сино гнесологиясининг сциентистик моҳияти ва оламни идрок этиш жараёнига оптимистик ёндашув натижасида ёшлар онгида ўзгариш юз бериши ҳамда улар дунёқарашининг шаклланишига, муаммоли вазиятларда оқилона йўл топа олишига хизмат қилиши асослаб берилган;
Ибн Сино асарларидаги соғлом турмуш тарзини шакллантириш, руҳ ва тананинг уйғун ривожланиши каби ғоялар ёшлар тафаккурига ижобий аксиологик таъсир кўрсатиши сабабли замонавий деструктив ёндошувларга нисбатан қарши позициянинг мустаҳкамланиб бориши аниқланган;
“Донишнома” ва “Соломон ва Ибсол” фалсафий асарлари ёшларда фуқаролик позицияси шаклланишининг ижтимоий-фалсафий аспектлари бўлган Ватанга садоқат, бурч ва садоқат туйғуларининг ривожланишига таъсир кўрсатиши очиб берилган;
олимнинг илмий-фалсафий ижоди, мураккаб ҳаёт йўли ҳаётий қарама-қаршиликлар ва мураккаб синовларни мужассам этганлиги ҳамда ушбу жараёнлар диалектикаси моҳиятининг очиб берилиши натижасида замонавий ёшларнинг интеллектуал тараққиётига мотивацион таъсир кўрсатиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абу Али Ибн Синонинг инсон дунёқарашининг гносеологик жиҳатлари, шахс фаолиятининг жамият равнақи, хусусан, инсон камолотига ижобий таъсир этувчи омиллар, уларни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган ижтимоий-фалсафий таклифлар асосида:
Ибн Сино гнесологиясининг сциентистик моҳияти ва оламни идрок этиш жараёнига оптимистик ёндашуви натижасида ёшлар онгида ўзгариш юз бериб, илмий дунёқарашнинг шаклланишига, муаммоли вазиятларда оқилона йўл топа олишига хизмат қилиши асослаб берилганига оид таклифлардан ОТ-Ф1-100-рақамли «Имконияти чекланган болалар ижтимоий фаолиятининг бадиий ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви» лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 24 майдаги 89-03-2000-сон маълумотномаси). Бу эса ёшлар орасида алломалар меросига қизиқишнинг ортиши, улар маънавий-ахлоқий идеалининг шаклланишига хизмат қилган. 
Ибн Сино асарларидаги соғлом турмуш тарзини шакллантириш, руҳ ва тананинг уйғун ривожланиши каби ғоялар ёшлар тафаккурига ижобий аксиологик таъсир кўрсатиши сабабли замонавий деструктив ёндошувларга нисбатан қарши позициянинг мустаҳкамланиб боришига хизмат қилишининг аниқланиши ёшлар билан олиб борилаётган тарғибот ва тушунтириш ишларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2018 йил 13 апрелдаги 04-13/2033-сон маълумотномаси). Натижалардан ёшлар орасида олиб борилаётган тадбирларда фойдаланиши улар ўртасидаги салбий иллатлар – ичкиликбозлик, тамаки чекиш ва лудомания каби деструктив ижтимоий ҳодисаларни бартараф этилишига таъсир кўрсатган;
“Донишнома” ва “Соломон ва Ибсол” фалсафий асарлари ёшларда фуқаролик позицияси шаклланишининг ижтимоий-фалсафий аспектлари бўлган Ватанга садоқат, бурч ва садоқат туйғуларининг ривожланишига таъсир кўрсатиши очиб берилганига оид таклиф-тавсиялардан “Буюк алломамиз маънавий меросини ўрганамиз” мавзусидаги тадбирда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2018 йил 13 апрелдаги 04-13/2033-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларнинг, айниқса, уюшмаган ёшларнинг ижтимоий масъулиятини оширишга хизмат қилган, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларга нисбатан ҳурмат туйғуларини кучайтиришга ижобий таъсир кўрсатган; 
олимнинг илмий-фалсафий ижоди, мураккаб ҳаёт йўли ўзи ҳаётий қарама-қаршиликлар ва мураккаб синовларни мужассам этганлиги ҳамда ушбу жараёнлар диалектикасининг моҳиятини кўрсатиб берилиши натижасида замонавий ёшларнинг интеллектуал тараққиётига мотивацион таъсир кўрсатишига оид таклифларда Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти Минтақавий тадқиқот марказининг семинар-тренинглари, давра суҳбатлари, тарғибот гуруҳлари фаолиятида фойдаланилган (Минтақавий тадқиқот марказининг 2020 йил 15 сентябрдаги 01/15-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши тадқиқотларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган ҳамда илмий тадбирлар – семинар-тренинглар ва давра суҳбатларни илмий жиҳатдан асослашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish