Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилова Гулбахор Азамовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда экологик маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш методларини такомиллаштириш (“Ўзбекистон тарихи” фани мисолида)”, 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped756.
Илмий раҳбар: Талапов Бахриддин Алижанович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Жўраев Рўзимат Тўхтасинович, сиёсий фанлар доктори, доцент, Темиров Набижон Солиевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда экологик маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш методларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда экологик маданиятни шакллантириш ва ривожлантиришнинг тарихий-қиёсий усуллари концептуал таълимнинг таянч (ўзгариш, глобал ўзаро ҳаракат, вақт, макон, тизимлар) ва фанга доир (сабаб-оқибат алоқалари, танлов, маданият, манбалар, барқарор ривожланиш) концептларини тарихий воқелик билан идентиклигини таъминлаш структурасини белгилаш орқали аниқлаштирилган;
тарихни ўқитиш жараёнида талабаларда экологик маданиятнинг шаклланганлигини баҳолаш кўрсаткичлари ва сифат мезонлари давр билан диалогга киришиш жараёнида экологик ўзгаришларни англаш, баҳолаш, тўғри қарорлар қабул қилишга йўналтирилган аналитик усулларни мақсадли қўллаш алгоритмини ишлаб чиқиш орқали аниқлаштирилган;
талабаларда экологик маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнини моделлаштириш методи ўқув материалларини мантиқий график асосда шакллантириш, ноосфера соҳаси билан глобал фикрлашнинг ички мантиқини интерналлик даражаси барқарорлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда экологик маданиятни ривожлантиришнинг имровизацияга асосланган усуллари тарихий жараёнларни маданий қатламлар сифатида “жонлантириш”, фалсафий-антропологик ёндашув асосида инсонлар ҳаётидаги ўзгаришларнинг динамиклигини баҳолаш, шахснинг онтогенездаги ҳолатини “ўтмиш, бугун ва келажак” триадаси билан алоқадорлиги босқичларининг қайта алоқасини белгилаш орқали такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон тарихи таълими жараёнида талабаларда экологик маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш юзасидан ўтказилган тажрибалар асосида: 
талабаларда экологик маданиятни шакллантириш ва ривожлантиришнинг тарихий-қиёсий усулларини концептуал таълимнинг таянч ва фанга доир концептларини тарихий воқелик билан идентиклигини таъминлаш структурасини белгилаш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ModeHED – “Институт ва университетларда соғлиқни сақлашга оид фанларни модернизациялаш” (2015-2018 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 8 октябрдаги 02-07-2847/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда экологик маданиятни шакллантириш ва ривожлантиришда концептуал таълимдан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
тарихни ўқитиш жараёнида талабаларда экологик маданиятнинг шаклланганлигини баҳолаш кўрсаткичлари ва сифат мезонларини давр билан диалогга киришиш жараёнида экологик ўзгаришларни англаш, баҳолаш, тўғри қарорлар қабул қилишга йўналтирилган аналитик усулларни мақсадли қўллаш алгоритмини ишлаб чиқиш орқали аниқлаштириш, “Ўзбекистон тарихи” фанини ўқитиш жараёнида талабаларда экологик маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнининг моделлаштириш методини ўқув материалларини мантиқий граф асосида тизимлаштириш, ноосфера соҳаси билан глобал фикрлашнинг ички мантиқини интерналлик даражаси барқарорлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан 574097-EPP-1-2016-1-CY-EPPKA2-CBHE-JP рақамли (“RUECVET: Россия ва Ўзбекистон таълими ва касбий таълимнинг миллий тизими учун (ECVET) синов бирлигини (кредитларни) кўчиришнинг Европа тизимини пилотлаштириш” (2016-2019 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 8 октябрдаги 02-07-2847/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда экологик маданиятни шакллантириш ва ривожлантиришда кредит-модулли таълим технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларда экологик маданиятни ривожлантиришнинг имровизацияга асосланган усулларини тарихий жараёнларни маданий қатламлар сифатида “жонлантириш”, фалсафий-антропологик ёндашув асосида инсонлар ҳаётидаги ўзгаришларнинг динамиклигини баҳолаш, шахснинг онтогенездаги ҳолатини “ўтмиш, бугун ва келажак” триадаси билан алоқадорлигини асослаш босқичлари қайта алоқасини белгилаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон экологик партиясининг Сайловолди дастурларида белгиланган вазифаларнинг VII устувор йўналишига мувофиқ, экологик саводхонлик даражасини оширишда ахборот-коммуникация технологияларни жорий этишга оид чора тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик партиясининг 2021 йил 7 июндаги 6/321-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда экологик маданиятни шакллантириш ва ривожлантиришда фуқаролик институтлари ҳамкорлигини таъминлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish