Sayt test rejimida ishlamoqda

Жавхаров Ойбек Зулфикоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Швиц зотли сигирларнинг сут маҳсулдорлиги ва елинининг морфофункционал хусусиятлари (Қашқадарё вилояти шароитида)”, 06.02.03–«Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси» (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.РhD/Qх610.
Илмий раҳбар: Амиров Шавкат Кузибаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қоракўлчилик ва чўл  экологияси илмий-тадқиқот институти, PhD.05/30.12.2019.Qх.75.01.
Расмий оппонентлар: Турганбаев Рузимбай Уразбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Мадрахимов Шодлик Назарович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ипакчилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг тоғ олди худуди шароитида импорт қилинган швиц зотли буқалар билан маҳаллий селекцияга мансуб швиц зотли сигирларни жуфтлаш натижасида олинган иккинчи туғимдаги сигирлар ва маҳаллий шароитда урчитилаётган сигирларнинг сут маҳсулдорлиги,сутининг сифати, экстерери, елинининг морфофункционал хусусиятлари, подани такрор ишлаб чиқариш ва этологик кўрсаткичларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хўжаликда сигирларнинг генетик потенциалидаги маҳсулдорлик кўрсаткичларидан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги аниқланган;
хўжаликда сигирларни озиқлантириш ва сақлаш технологиясига ўзгартиришлар киритиш натижасида сут миқдори 140 кг еки 3,8% га яхшиланиши исботланган;
хўжаликда сигирлар рационида Интровит A+WS ни қўллаш, сутини таркибидаги ёғ микдорини 2,33% ва 2,07% га, оқсилни 2,08% ва 2,04% га оширишни таъминлаши аниқланган;
сигирларда селекцион-технологик омилларни қўллаш орқали елинининг морфологик белгилари ва функционал хусусиятларини яхшилаш йўллари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Швиц зотли қорамолларда уларни хўжалик фойдали белгиларига таъсир этувчи турли омилларни ўрганиш натижалари асосида: 
Германиядан келтирилган швиц зотли буқалардан маҳаллий шароитда урчитилаётган швиц зотли сигирлар маҳсулдорлигини оширишда фойдаланиш усули Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги «Бош булоқ чорва» МЧЖ да жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 21 октябрдаги 02/23-336-сон маълумотномаси). Натижада сигирлардан сут соғиб олиш бўйича олинган соф фойда 2724,4 минг сўм (бир бош сигир ҳисобига) ни, рентабеллик даражаси 28,8 % ни ташкил этган;
Германиядан келтирилган швиц зотли буқалардан маҳаллий шароитда урчитилаётган швиц зотли сигирлар маҳсулдорлигини оширишда фойдаланиш усули Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги «Аброр Пирматов» фермер хўжалигида жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 21 октябрдаги 02/23-336-сон маълумотномаси). Натижада олинган авлодларнинг ўсиш тезлиги бўйича хўжаликда ўстириш учун сарфланадиган маблағларни бир ойда бир бош ҳисобига 1100 минг сўм тежалишига эришилган, рентабеллик даражаси 10,6% ни ташкил этган;
швиц зотли сигирлар рационида Интровит А+WS витаминли-аминокислотали озуқавий қўшимчасидан фойдаланиш усули Андижон вилояти Асака туманидаги «Турғунбой Шокиров» наслчилик фермер хўжалигида жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 21 октябрдаги 02/23-336-сон маълумотномаси). Натижада соғилган сут миқдори бўйича (бир бош сигир ҳисобига)  3528 минг сўм қўшимча даромад олинган, рентабеллик даражаси 27% ни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish