Умаров Сухроб Рустамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сув хўжалиги тизимида инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш», 08.00.04–Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Iqt14.
Илмий маслаҳатчи: Умурзаков Уктам Пардаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Назарова Фотима Хакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қодиров Абдусатторхўжа, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эргашев Раҳматулла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида сув хўжалиги тизимида инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув хўжалигида инновацион жараёнлар ва инновациялар бозорини шакллантириш, инновацион инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда инновацион салоҳиятдан фойдаланишга таъсир этувчи омиллардан фойдаланиш бўйича илмий-назарий ёндашувлар ишлаб чиқилган;
сув хўжалигида инновацияларни жорий этишга киритилган инвестициялар натижасида эришиладиган иқтисодий самарадорликни баҳолаш усуллари дисконтлаш имкониятларидан фойдаланишни кўзда тутган ҳолда такомиллаштирилган;
тизимдаги мавжуд инновацион салоҳият, интеллектуал мулк объектлари ва тармоққа жалб этилган инвестициялардан самарали фойдаланишни таъминловчи инновацион инфратузилмани ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
сув хўжалиги тизимида инновацияларни жорий этишнинг ташкилий-иқтисодий асосларини сув ресурсларини самарали тақсимлаш, сувдан фойдаланишнинг тежамкор режими ҳамда оптимал мелиоратив тадбирларни жорий этиш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланган;
тармоқни инновацион асосда ривожлантириш тадбирларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ташкилий-иқтисодий йўналишлари бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сув хўжалиги тизимида инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг илмий-амалий асосларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
сув хўжалигини инновацион ривожлантириш ва инвестициялар самарадорлигини аниқлашдаги услубий ёндашувлар бўйича таклифи (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 8 февралдаги 04/33-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф тармоқда инновацияларни жорий этиш ва мелиоратив тизимларни модернизациялашга киритилган инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш имконини бераган;
сув хўжалигини инновацион ривожлантириш, жумладан инновацион салоҳият, интеллектуал мулкдан фойдаланиш, тармоққа жалб этилган инвестициялардан самарали фойдаланиш учун соҳада инновацион инфратузилмани ривожлантириш, яъни илмий ва олий таълим муассасалари қошида инновацион фаолият билан шуғулланувчи кичик тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш таклифи (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 8 февралдаги 04/33-сон маълумотномаси). Бу илмий муассаса ва олий таълим муассасалари қошида «Кичик инновацион корхоналар»ни ташкил этиш ва ушбу корхона фаолиятига инновацион фаолият билан шуғулланувчи интеллектуал мулк соҳибларини жалб этиш имконини бераган;
сув хўжалигини инновацион ривожлантиришда тизимни юқори малакали илмий, ташкилий-бошқарув ва технологик йўналишдаги кадрлар билан таъминлаш ҳамда инновацияларни жорий этишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида татбиқ этиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 8 февралдаги 04/33-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Мадад сув-ЖРК сув истеъмолчилари уюшмасида сув ресурсларини оптимал тақсимлаш, сувдан фойдаланишнинг оптимал режалари ҳамда мелиоратив тадбирлар асосида қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг 1-2 ц/га ошиши, фермер хўжаликлари умумий даромадлари 76619,4 млн. сўмни ташкил этишига олиб келган. Шу билан бирга, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари қошида «Инновацион ривожлантириш жамғарма»ларининг ташкил этилиши тизимда инновацион фаолиятни ривожлантириш имконини бераган;
сув хўжалигини инновацион асосда ривожлантириш тадбирларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун тармоқда инновацион сиёсатни юритиш тартиб ва тамойиллари ҳамда давлат дастурининг тадқиқот йўналишлари ва сув хўжалигида инновацион тизимни шакллантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифи татбиқ этиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 8 февралдаги 04/33-сон маълумотнома). Бу эса тармоқни инновацион-инвестицион ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.