Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдошев Хожиакбар Тошпўлатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Зарафшон дарёси ҳавзаси ҳовуз балиқчилиги шароитида чипор дўнгпешона ва оқ амур балиқларининг ўсиши ҳамда репродуктив биологияси», 03.00.15 - Ихтиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/B517.
Илмий раҳбар: Камилов Бахтияр Ганиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.B.02.08 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кузметов Абдулхамет Раимбердиевич, биология фанлари доктори, профессор; Собиров Жобир Жамалович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳовуз балиқчилиги шароитида оқ амур ва чипор дўнгпешона балиқларининг ўсиши ва репродуктив биологиясини асослашорқали уларни кўпайтиришни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жинсий вояга етган оқ амур ва чипор дўнгпешона балиқларнинг морфологик кўрсаткичларидаги ўзгарувчанлик аниқланган; 
оқ амур ва чипор дўнгпешона турлари ўсишнинг ретроспектив таҳлили асосида, тангачаларнинг қайд қилувчи тузилмаси сифатидаги хусусиятлари аниқланган;
Сирдарё ҳавзасидан Зарафшон дарёсининг ўрта оқимига кўчирилган балиқ турларининг маҳаллий иқлим шароитларида 8-10 авлод алмашинувидан кейинги ўсиш хусусиятлари асосланган;
Зарафшон дарёсининг ўрта оқимидаги балиқ питомниги шароитидаги оқ амур ва чипор дўнгпешона турларининг гонадогенези, гаметогенези, мутлақ серпуштлилиги, жинсий етилган ва ташланган икраларнинг морфологик хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Зарафшон дарёси ҳавзаси ҳовуз балиқчилиги шароитида чипор дўнгпешона ва оқ амурнинг ўсиши ва репродуктив биологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Зарафшон ҳавзасидагиучта балиқчилик хўжалигида оқ амур ва чипор дўнгпешона балиқларининг репродкутив кўпайтириш усуллари ва ота-она балиқлар тўдасини шакллантиришбўйича ишлаб чиқилган тавсиялар «Хусниддин оила маркет балиқчилик» хўжалигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекситон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш  давлат қўмитасининг 2021 йил 7 майдаги 02/23-174-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий шароитда балиқларни кўпайтириш мавсуми мувафаққиятли ўтказилиб,инкубацион қурилмаларда 4 млн доналичинкалар етиштириш имконини берган;
оқ амур ва чипор дўнгпешона балиқларининг ишчи серпуштлилиги кўпайтирилиб меъёрдаги 320-350 минг дона икрадан 450-500 минг дона икрага етказиш имконияти ҳамда балиқ личинкаларини чавоқ ҳолатигача ўстиришнинг биологик асослари «Хусниддин оила маркет балиқчилик» ва «Ҳалол луқма» балиқчилик хўжаликларида жорий этилган(Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 7 майдаги 02/23-174-сон маълумотномаси). Натижада, оқ амур ва чипор дўнгпешона балиқларидан 120 ва  101 кг бир ёзлик чавоқлари етиштириш ҳамда ҳар бир гектардан қўшимча равишда соф даромад олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish