Sayt test rejimida ishlamoqda

Сидрасулиева Гоззал Бекбергеновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «C3Nx таркибли нанозаррачаларнинг физик-кимёвий хоссалари», 02.00.04 - Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/К392.
Илмий раҳбар: Каттаев Нуритдин Тўраевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Рўзимурадов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори, профессор; Сидиков Абдужалол Сидикович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кислород билан допирланган наноўлчамли графитсимон углерод нитридларининг структуравий дизайни ва физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
термик поликонденсациялаш усули ёрдамида кўринадиган нур соҳасида фаол бўлган О-g-C3Nх таркибли кислород билан допирланган графитсимон углерод нитридлари ва О-g-C3N5@AgCl композити синтез қилинган;
ҳажмли материалларни ультратовуш билан диспергациялаш усули ёрдамида О-g-C3Nх таркибли кислород билан допирланган графитсимон углерод нитридлари ва О-g-C3N5@AgCl композитининг наноўлчамли заррачалари олинган;
О-g-C3Nх таркибли кислород билан допирланган графитсимон углерод нитридлари ва О-g-C3N5@AgCl композити сирти морфологияси, структуравий ва ўлчам хусусиятлари аниқланган;
нурнинг диффузион қайтарилиш (НДҚ) усули ёрдамида олинган янги материалларнинг электрон тузилиши ва яримўтказгичли хоссалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Наноўлчамли яримўтказгичли ва фотокаталитик хоссаларга эга графитсимон углерод нитридлари синтези бўйича олинган натижалар асосида:
наноўлчамли янги графитсимон нитридлар «Boston mega tekstil» ОАЖ да амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2021 йил 5 декабрдаги 02/18-2603-сон маълумотномаси). Натижада, арзон, экологик тоза реагентларни кўп марта қўллаш корхонанинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва минтақадаги экологик вазиятни яхшилиш имконини берган;
янги реагентларни олиш мақсадида, фотокаталитик ва ярим ўтказгич хоссалари яхшиланган наноўлчамли графитсимон углерод нитридларини синтез қилиш усули А-ФА-2019-37 «Қўнғирот сода заводи чиқиндилари асосида қум ва тузли тупроқлар бўронларини олдини олувчи янги авлод реагентларини яратиш» деб номланган амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 6 декабрдаги 4/1255-3402-сон маълумотномаси). Натижада, реагентларнинг таркиби ва структурасини, шунингдек турли табиатли прекурсорларни танлаш орқали уларнинг физик-кимёвий хоссаларини бошқариш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish