Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Қувватали Ортиковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Учиш аппаратлари конструкцияларининг ворисли деформацияланувчи элементларини математик моделлаштириш», 05.01.07 – «Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи» (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т1102.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Усмонов Ботир Шукуриллаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.T.07.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Полатов Асхад Мухаммеджонович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Анарова Шахзода Аманбаевна, техника фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат транспорт университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иккита эркинлик даражасига эга бўлган ворисли-деформацияланадиган тизимлар классик флаттерининг чизиқли ва чизиқсиз муаммоларини ҳал қилиш учун математик моделлар ва сонли алгоритмларни ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
материалларнинг қовушқоқ-эластик хоссаларини ҳисобга олган ҳолда ворисли-деформацияланувчи тизимларнинг эгилувчи-буралувчи флаттер масалаларини тадқиқ қилиш учун математик моделлар, сонли ечиш усули, ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган; 
тақсимланган параметрли ворисли деформацияланувчи қанотнинг эгилиб-буралишдаги флаттер масаласи учун дифференциал ва вариацион усулда хусусий ҳосилали интегро-дифференциал тенгламаларга асосланган математик модель ишлаб чиқилган;
иккита эркинлик даражасига эга бўлган ворисли-деформацияланувчи тизимлар классик флаттерининг чизиқли ва чизиқли бўлмаган  масалаларини ҳал учун математик модель ва сонли ечиш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
ворисли-деформацияланувчи тизимлар флаттер тезлигига реологик ва геометрик параметрлар таъсирини баҳолаш, флаттернинг критик тезликларини аниқлаш ва таҳлил қилиш учун дастурий мажмуа ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқоти жараёнида олинган натижалар асосида:
ворисли деформацияланувчи конструкцияларнинг эгилувчи-буралувчи флаттерининг математик модели асосида ишлаб чиқилган ҳисоблаш дастури «Тошкент механика заводи» АЖда жорий қилинган (Фуқаро авиацияси агентлигининг 2021 йил 20 октябрдаги 10-20/16-62-сонли сертификатлаштириш ва парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бошқармаси маълумотномаси). Натижада дастур композит материалли конструкциялари флаттерининг критик тезлигини аниқлашда, элементларнинг мустаҳкамлигини таҳлил қилиш ва башорат қилишда қўлланилган, ишлаб чиқилган программа ҳисоблаш жараёнини 1.5 мартага, ҳисоблаш аниқлиги ва лойиҳалаш самарадорлигини 10-15% га ошириш имконини берган;
иккита эркинлик даражасига эга бўлган ворисли-деформацияланувчи тизимлар классик флаттери чизиқли масалаларининг математик модели асосида ишлаб чиқилган дастур «Қўқонэлектрнуржахон» МЧЖдаги лойиҳа-конструкторлик фаолиятида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК нинг 2021 йил 14 октябрдаги 1337/01-06-сон маълумотномаси). Натижада ҳисоблаш дастурлари композит материаллардан тайёрланган тузилмаларнинг юкланишли-деформация ҳолатини аниқлашда, баҳолаш ва башорат қилишда фойдаланилиб, материалнинг ворисли-деформацияланадиган хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда реал конструкциялар элементлари мустаҳкамлигининг критик деформация тезлигини 2.5 мартагача камайтириш ва конструкция бузилишининг критик вақтини 1,7 мартагача ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish