Sayt test rejimida ishlamoqda

Максудова Лайло Масхутовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўз аъзосининг куйиши бўлган беморларни олиб боришга замонавий ёндашув (клиник-экспериментал тадқиқот)», 14.00.08–Офтальмология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib43.

Илмий раҳбар: Камилов Халиджан Махамаджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.01.

Расмий оппонентлар: Young Kwang Chu, тиббиёт фанлари доктори (Сиолам кўз шифохонаси, Жанубий Корея); Юсупов Амин Азизович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Вена тиббиёт университети (Австрия).

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кўрув аъзосининг куйиши бўлган беморларни ташҳислаш, оқибатларни прогнозлаш ва даволаш тактикасига ёндашувларни  такомиллаштиришдан  иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

экспериментда ва клиник амалиётда кимёвий куйишларда кўрув аъзоси зарарланиши характери ва репарация жараёнлари ўртасида боғлиқлик аниқланган;

кимёвий куйишларда кўрув аъзоси деструктив жараёнлар динамикаси ва гавҳар, оқсил парда, шох парда ва кўзнинг томирли пардаси тўқима антигенларига (ТА) антиген боғловчи лимфоцитлар (АБЛ) кўрсаткичларига боғлиқ равишда зарарланиш морфологик кўринишлари хусусиятлари очиб берилган;

кўз олд кесими структуралари ТА га АБЛ даражасининг кўрув аъзоси кимёвий куйишида зарарланиш характери, деструктив жараён даражаси ва чуқурлиги ҳамда репарациясининг ҳолати билан патогенетик боғлиқлиги исботланган;

кўрув аъзоси кимёвий куйишларида репаратив жараёнлар кечишини башорат қилиш, клиник кўринишлар динамикаси ва оқибатини баҳолаш мезонлар асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Кўз кимёвий куйишлари билан беморларни даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:

«Кўзнинг кимёвий куйишлари асоратларини прогнозлаш, даволаш, диагностика ва профилактикасида янгича ёндашувлар» услубий қўлланмаси тасдиқланган ва соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 14 сентябрдаги 8н-д/53-сон маълумотномаси). Таклиф этилган принципларга риоя қилган ҳолда кўз куйиш касаллиги бўлган беморларни комплекс даволаш қониқарсиз натижалар кўрсаткичини жойларда 23,5% га камайтириш имконини берган;

«Кўзнинг кимёвий куйишларида зарарланишнинг даражаси ва чуқурлигини прогнозлаш» ишлаб чиқилган бўлиб, унга репаратив жараёнлар характери, клиник кўринишлар динамикаси ва кўрув аъзоси жароҳатининг оқибатини прогнозлаш мезонлари киритилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 14 сентябрдаги 8н-д/53-сон маълумотномаси). Даволаш-профилактика тадбирларининг таклиф этилган комплекси асоратлар сонини 30% дан 15,8% гача қисқартириш, ушбу беморлар гуруҳини даволаш ва реабилитациясига сарфланадиган харажатларни камайтириш имконини берган;

кўз куйишлари билан беморларни олиб бориш тактикасини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Республика офтальмологик клиник шифохонаси даволаш-маслаҳат фаолиятига, Навоий ва Жиззах вилоятлари офтальмологик касалхоналарига, санитар гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти клиникасига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 14 сентябрдаги 8н-д/53-сон маълумотномаси). Кўз куйиш касаллиги билан беморларга таклиф этилган комплекс ёндашувнинг қўлланилиши даволашнинг яқин ва узоқ муддатлардаги натижаларини 13,8% га яхшилаш ва ҳаёт сифати даражаси ижобий кўрсаткичини 60,9% дан 77,9% гача кўтариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish