Sayt test rejimida ishlamoqda

Исамухамедов Боходир Бахрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Тўқимачилик саноатида иқтисодчи кадрлар салоҳиятидан фойдаланишни бошқариш», 08.00.13 – «Менежмент», 08.00.05 – «Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Iqt171.
Илмий раҳбар: Холмўминов Шойизоқ Рахматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тухлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноатида иқтисодчи кадрлар салоҳиятидан фойдаланишни бошқариш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик саноатида иқтисодчи кадрлар салоҳиятидан фойдаланишни бошқаришда инсон ресурсларини бошқариш тизими HRM ишлаб чиқилган;
иқтисодчи кадрлар салоҳиятидан фойдаланишни бошқаришда рақамли иқтисодиётнинг HRMS ва сунъий интелект технологияларини қўллаш ҳамда улар орқали кадрларни баҳолаш таклиф этилган;
масофавий таълим технологиялари асосида малакасини оширишнинг электрон таълим (virtual reality) инновацион стратегияси таклиф этилган;
иқтисодчи кадрлар салоҳиятидан фойдаланишнинг 2030 йилгача математик прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик саноатида иқтисодчи кадрлар салоҳиятидан фойдаланишни бошқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик саноатида иқтисодчи кадрлар салоҳиятидан фойдаланишни бошқаришда инсон ресурсларини бошқариш тизими HRM бўйича берилган таклифлар «O’zto’qimachiliksanoat» уюшмаси корхоналари фаолиятига жорий этилган («O’zto’qimachiliksanoat» уюшмасининг 2021 йил 10 июлдаги 03/12-1832 – сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «O’zto’qimachiliksanoat» уюшмаси корхоналарида бошқарув харажатларини 2-5 фоизга қисқартиришга эришилган;
иқтисодчи кадрлар салоҳиятидан фойдаланишни бошқаришда рақамли иқтисодиётнинг HRMS ва сунъий интелект технологияларини қўллаш ҳамда улар орқали кадрларни баҳолаш бўйича берилган таклифлар «O’zto’qimachiliksanoat» уюшмаси корхоналари фаолиятига жорий этилган («O’zto’qimachiliksanoat» уюшмасининг 2021 йил 10 июлдаги 03/12-1832 – сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши, корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини 8-10 фоизга камайтириш имконини берган;
тўқимачилик саноатида иқтисодчи кадрларни масофавий таълим технологиялари асосида малакасини оширишнинг электрон таълим (virtual reality) инновацион стратегияси таклифи «O’zto’qimachiliksanoat» уюшмаси корхоналари фаолиятига жорий этилган («O’zto’qimachiliksanoat» уюшмасининг 2021 йил 10 июлдаги 03/12-1832 – сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида «O’zto’qimachiliksanoat» уюшмаси корхоналарида бошқарув харажатлари 15 фоизга камайган;
иқтисодчи кадрлар салоҳиятидан фойдаланишни 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари «O’zto’qimachiliksanoat» уюшмаси корхоналари фаолиятига жорий этилган («O’zto’qimachiliksanoat» уюшмасининг 2021 йил 10 июлдаги 03/12-1832 – сон маълумотномаси). Мазкур прогноз кўрсаткичларидан тўқимачилик корхоналарида 2030 йилгача бўлган кадрлар сонини аниқлашда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish