Sayt test rejimida ishlamoqda

Ярашова Васила Камаловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон транспорт тизимини ривожлантиришнинг макроиқтисодий жиҳатлари”, 08.00.02 – “Макроиқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.DSc/Iqt87.
Илмий раҳбар: Ахмедов Турсун Мухитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Dsc.14/30.12.2019.I.84.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хошимова Наима Абидовна, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc);  Зохидов Азаматжон Аъзамович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишини таъминлаш призмаси орқали транспорт тизимини такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий тавсиялар  ишлаб чиқишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
транспорт тизимини устувор ривожлантиришни иқтисодиётни барқарор ўсишига таъсири транспортни ишончли ишлаши ва хизматлари сифатини ошириш, ташилаётган товарларни ишлаб чиқаришда транспорт юкламасини қис¬қар¬тириш, мамлакат транзит салохиятидан фойдаланиш даражасини оши¬риш, ташишни экологик юкламасини пасайтириш мезонлари бўйича асослан¬ган;
мамлакатнинг транспорт-географик жойлашувини ноқулайлиги, ташиш харажатларини юқорилиги, иқтисодиёт ва аҳоли сонини тез суръатларда ўси¬ши, келажакда интеграцион жараёнларни ва инновацион технологияларни тубдан ўзгаришини хисобга олган ҳолда 2050 йилгача даврда Ўзбекистонни транс¬порт ком¬муника¬ция¬ларини ривож-лан¬тириш ва модер¬низа¬ция¬¬лаш Бош схема¬сини ишлаб чиқиш таклиф этилган;
ишлаб чиқаришда транспорт харажатларини натурал ва қиймат шаклида хисобланган транспорт юкламаси асосида саноат махсулотларини паст, ўрта ва юқори гурухларга ажратган ҳолда инвестиция лойиҳаларини асослаш, уларни худудларда жойлаштириш ва товарларни импорт қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
транспорт хизматлари рақобатбардошлигини баҳолаш услубияти ташиш учун кетган харажатлар қийматига қўшимча еттита йуналишда тўла булмаган  ва сифати паст транспорт хизматидан келтирилган зиён кийматини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
мавжуд йўналишларни 330 км га  қисқартириш, транзит ташишдан тушадиган даромадларни 2,5 мартага оширишга мўжалланган келажакдаги транспортни ривожлантириш Бош схемасига мувофиқ Қаш¬ғар-Ўш-Асака-Поп-Охангарон-Пахтакор-Конимех-Мискин йўналишида янги халқаро темир йўл йўлагини барпо этиш асосланган;
келажакда кўзда тутилган тадбирларни амалга оширилиши туфайли иқтисодий ўсишдаги ўзгаришлар, транспорт юкламасини 2 марта камайтириш¬ни ҳисобга олган ҳолда юк ва йўловчи айланмасининг 2035 йилгача про㬬ноз параметрлари эконометрик ва сценарий моделлар бўйича ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон транспорт тизимини ривожлантиришнинг макроиқтисодий жиҳатлари бўйича олин¬ган илмий  натижалар асосида:
транспорт тизимини устувор ривожлантиришни иқтисодиётни барқарор ўсишига таъсири транспортни ишончли ишлаши ва хизматлари сифатини кў¬тариш, ташилаётган товарларни ишлаб чиқаришда транспорт юкламасини қис¬қар¬тириш, мамлакат транзит салохиятидан фойдаланиш даражасини оши¬риш, ташишни экологик юкламасини пасайтириш мезонлари бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси  Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ўзбе¬кис¬¬тон Респуб¬ли¬каси Президентининг “2020-2030 йиллар¬да автомобил йўл¬ларини ривож¬лан¬ти¬риш Стратегиясини тасдиқлаш тўғриси-да”¬ги қарорини (ID-20825) тайёр¬лашда фойдаланилган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 15 сентя¬брдаги 03-32/3454-сон маълу¬мот¬номаси). Мазкур қарорни амалиётга тадбиқ этилиши Ўзбе¬кистонни хал¬қаро ло¬гис¬тика сама¬ра¬дорлиги бўйича рейтингидаги ўр¬ни¬ни оширишга ёрдам бера¬ди, мамлакатнинг барқа¬рор ижтимо-ий-иқтисо¬дий ривожланишини транспорт ти¬зи¬мини ривожланти¬риш билан мувофиқлаштиришни таъ¬мин¬лайди;
2050 йилгача даврда Ўзбекистон транспорт ком¬му¬никацияларини ривожлан¬ти¬риш ва модернизациялаш Бош схемасини  ишлаб  чиқиш, уни амалга оширишнинг иннова-цион йўналишлари бўйича берилган  таклифлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан юк ва йўловчиларни ташишда янги инновацион технологияни қўллашга қаратилган” Транспорт – 2050: энергетика ва экология” лойихасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 15 сентя¬брдаги 03-32/3454-сон маълу¬мот¬номаси), Ўзбекистон Республикаси Иқтисо¬дий тараққиёт ва камбағал¬ликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Транс¬порт тизимини 2030 йилгача даврда ривож¬лантириш Стратегияси” лойиҳа¬сини ишлаб чиқишда қўлла¬нилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисо¬дий тараққиёт ва камбағал¬ликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 14 сентя¬брдаги 06/18-01-13/20-469-сон маълумотномаси). Ушбу Бош схемада кўрсатилган транспортни стратегик ривожланиш йўлларини амалиётда қўллаш келажакда шаклланадиган талаб ва таклиф, рақамли технологиялар асосида транспорт тизимини нисбатдан тез  суръатларда ривожлантириш, ички ва ташқи хавф-хатарларни олдини олиш имконини беради;
иқтисодиётда транспорт юкламасини натурал ва қиймат шаклларида баҳо¬лаш натижалари Ўзбекистон Республикаси  Инновацион ривожланиш  ва¬зир¬¬ли¬гида Ўзбе¬кис¬-тон Респуб¬ли¬каси Президентининг “2020-2030 йиллар¬да автомобил йўл¬ларини ривож-лан¬ти¬риш Стратегиясини тасдиқлаш тўғриси¬да”¬ги қарорини (ID-20825) тайёр¬лашда фойда¬ланилган (Ўзбекистон Республикаси  Инновацион ривожланиш ва¬зир¬¬ли¬гининг 2020 йил 15 сентя¬брдаги 03-32/3454-сон маълу¬мот¬номаси). Ушбу ёндашувни амалиётга жо¬рий этилиши маҳ¬сулотларнинг транс¬порт юк¬ла¬масидан келиб-чиқиб, ҳаражат¬ларни оп¬ти¬мал¬лаштиришга ва ишлаб чиқа¬риш қув¬ват¬ларини тўғри жойлаш¬ти¬ришга хизмат қилган;
 юк ва йўловчиларни ташиш бўйича хизматларнинг рақобатбар¬дош¬лигини баҳолаш услубиёти “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан бошқарув, инвестиция, инновация ва ижтимоий сиёсатини шакллантиришда “2020 йилгача ривожланишнинг стратегик режаларини” ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2020 йил 8 августда 04/2459-20-сон маълумотномаси). Мавжуд услубиёт темир йўл корхоналаридаги тизимли муаммолар, мавжуд тўсиқларни баҳолаш,  кўрсатилаётган хизматлар сифатини аниқлашга хизмат қилган. Натижада ўртача йилига меҳнат  унумдорлигини  3,7 фоизга ошириш, юк ортиш  ва тушириш харажатларини 1,6 фоизга камай¬тиришга эришилган;
келажакда ривожлантириш керак булган янги транзит йўллари бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Транспорт коммуникацияларини модернизацияси (Бош схема 2050)” лойихани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 15 сентя¬брдаги 03-32/3454-сон маълу¬мот¬номаси). Ушбу таклифни амалга оширилиши темир йул харажатларини 2,0 мартагача камайишига олиб келган;
2035 йилгача Ўзбекистонда транспорт тизи¬мини ривожлантиришни кўп вариант¬ли прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағал-ликни қисқартириш вазир¬лиги томонидан транспорт ва макроиқтисодиёт боғликни кўзда тутган ҳолда “2030 йилгача транспорт тизимини ривож¬лан¬ти¬риш Стратегияси” ло¬йи¬ҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағал¬ликни қисқартириш вазир¬лигининг 2020 йил 14 сен¬тябрдаги 06/18-01-13/¬20-¬469-сон маълумотномаси), Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Транспорт – 2035: Сертификациялаш”, “Транспорт – 2035: Ахборот тизим”, “Транспорт – 2035: Ижтимоий сиёсат” лойихаларида ишлатилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил                 15 сентя¬брдаги 03-32/3454-сон маълу¬мот¬номаси). Ушбу прогноз параметрларини амалга оши¬ри¬лиши транс¬¬¬порт тизимини ижти¬мо¬ий-иқти¬со¬дий ривож-ла¬нишини таъ¬мин¬лаш билан мувоза¬натлаш, ялпи ички махсулотни барқарор ўсишини ва экспорт ҳажмини оширишни таъминлаш учун кенг имкон яратади.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish