Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамраева Гавхар Хусановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўрув нерви яллиғланиши касалликларининг клиник-ташхисий хусусиятлари ва комплекс даволашни асослаш», 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib48.

Илмий раҳбар: Касимова Мунирахон Садикжановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.01.

Расмий оппонентлар: Young Kwang Chu, тиббиёт фанлари доктори (Сиолам кўз шифохонаси, Жанубий Корея); Бузруков Ботир Тулкунович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Нью-Йорк оптометрия коллежи давлат университети (АҚШ).

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кўз клиник-функционал кўрсаткичлари асосида касаллик босқичига қараб кўрув нерви яллиғланиши касаллигининг кечиш хусусиятларини аниқлаш ҳамда уни даволаш услубларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

КНЯКнинг ўткир яллиғланиш босқичлари  атрофия ҳолатига ўтишининг объектив кўрсаткичлари чақирилган кўрув потенциаллари (ЧКП) ва МР-трактография усуллари асосида аниқланган;

МР-трактография ва ЧКП ёрдамида КНЯКда яллиғланиш ва атрофик жараёнлар учинчи нейрондан тўртинчисига ўтиши ҳамда қайтариб бўладиган ёки қайтарилмас ҳолда кечиши аниқланган;

касаллик босқичига қараб оптик когерент томография (ОКТ) ёрдамида тўр парданинг перипапилляр нерв толалари қавати, нейроретинал бўғин ва макуляр соҳаларининг ўзгаришлари, шу билан бирга ЧКП усули ёрдамида латентлик ва амплитуда кўрсаткичлари ўзгариши аниқланган;

КНЯКда эрта нейропротекторлар билан даволаш зарарсизлиги ва самарадорлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Кўрув нерви яллиғланиши касалликларини ташхислашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

кўрув нерви ялиғланиши касаллиги билан хасталанган беморларни даволаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида Интеллектуал мулк агентлигининг “Кўрув нерви ялиғланиш касалликларини даволаш самарадорлигини баҳолаш усули”га ихтиро патенти олинган (№ IAP 2014 0513; 15.02.2017). Даволаш чора-тадбирлари кўрув нерви ялиғланиши касаллиги билан хасталанган беморларни шифохонада даволаниш муддатини ўртача 2,5 ўрин кунга қисқаришига олиб келди ҳамда қайталанишлар сонини 2–3 марта камайтириш имконини берган;

«Оптик невритли беморларда жуфт кўзни касалланишини эрта ташхислаш» услубий қўлланма ишлаб чиқилиб, Республика офтальмологик клиник шифохонасига, 1-сон шаҳар болалар шифохонасига, Андижон ва Самарқанд вилоят офтальмологик шифохоналарига илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 9 декабрдаги 8Н-д/75-сон маълумотномаси). Олинган натижалар кўрув нерви яллиғланиши касалликларини ташхислаш сифатини яхшилаш ҳамда даволаш услубларини оптимизациялашга имкон яратиб, кўрув нерви невритидан кейинги асоратларнинг олди олинган, шунингдек шифохонада ётиш ўрин кунини 1,7 баробар камайтиришга эришилган. Жорий қилинган кўз ёши суюқлигини иммунологик текшириш усулини қўллаш кўрув нерви яллиғланиши касалликларини ташхислаш сифатини 38 фоизга ошириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish