Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанов Феруз Энатиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Самарқанд вилояти шароитида карпсимон балиқлар лигулидозларининг эпизоотологияси, даволаш ва профилактика чора тадбирлари», 03.00.06 – Зоология (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2019.4.PhD/V35.
Илмий раҳбар: Даминов Асадулло Сувонович, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд ветеринария медицинаси институти, DSc.06/30.12.2019.V.12.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Мансур Арзиқулович, биология фанлари доктори, профессор; Мавланов Сабиржон Ибодуллаевич, ветеринария фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилоятининг сунъий ва табиий сув ҳавзаларида урчитилаётган карпсимонлар (Сyprinidae) оиласига мансуб балиқлар лигулидозларининг тарқалиши, эпизоотологияси, даволаш ва олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилояти шароитида карпсимонлар (Сyprinidae) оиласига мансуб балиқлар лигулидозларининг эпизоотологик ҳолати аниқланган;
балиқ лигулидозларини тарқалиши биоэкологик омиллар, йил фасллари ва уларнинг ёшига боғлиқ ҳолда кечиши исботланган;
балиқ лигулидозларига қарши «Монезол», «Празиквантель» ёки «Панафенб» препаратларини йилига икки маротаба балиқларнинг озуқасига 03 мг/кг миқдорида (баҳор ва куз ойларида) қўшиб бериш усули ишлаб чиқилган;
балиқ лигулидозларини оралиқ хўжайинларига қарши курашишда сув ҳавзаларига баҳор ва куз ойларида сoндирилган оҳак ва мис купороси аралашмаси ҳамда кальций гипохлорид билан ишлов берилганда юқори самара бериши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд вилояти шароитида карпсимон балиқлар лигулидозларининг эпизоотологияси, даволаш ва профилактика чора тадбирлари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
«Балиқлар цестодозларининг диагностикаси, эпизоотологияси, даволаш ва профилактика чора-тадбирлари» ва «Балиқларни лаборатория текширишлари» бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилиб, балиқчилик хўжаликларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 16 ноябрдаги №02/23-382-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни қўллаш натижасида балиқларнинг лигулидозларини барвақт диагностика қилиш, даволаш ва олдини олиш усулларини қўллаш орқали балиқ гельминтозларини кескин камайишига эришилган;
балиқлар лигулидозларига қарши курашиш ва олдини олишда «Монезол», «Празиквантел» ёки «Панафенб» препаратларини балиқнинг 1 кг тирик вазни ҳисобига 0,3 мг миқдорида озуқасига қўшиб, бир йилда икки маротаба (баҳор ва кузда) қўллаш усули балиқчилик хўжаликларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 16 ноябрдаги №02/23-382-сон маълумотномаси). Натижада балиқларнинг лигулидозларига қарши қўлланилган препаратларнинг самарадорлиги 72-100% ни ташкил қилиб, сарфланган бир сўм харажатнинг иқтисодий самарадорлиги 85,09 сўмни ташкил қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish