Sayt test rejimida ishlamoqda

Хуррамов Наврузбек Ибраимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): ): «Куйдирилмаган Марказий Қизилқум фосфоритларидан экстракцион фосфор кислотаси олишнинг интенсив технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т1920.
Илмий раҳбар: Нурмуродов Тулкин Исамуродович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Т.20.03.
Расмий оппонентлар: Усанбаев Нажимуддин Халмурзаевич, техника фанлари доктори; Маденов Бердимурат Даулетмуратович, техника фанлари бўйича фаласафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Қизилқумнинг паст навли ва куйдирилмаган фосфоритларидан концентрланган фосфор кислотаси олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор МҚ КЮҚК дан ЭФК олиш имконияти исботланди ва жараённинг техно-аналитик параметрларига экстракцияни технологик параметрларининг таъсири боғлиқлиги аниқланган;
нитрат кислотали парчалаш йўли билан МҚ паст навли фосфоритларидан тоза фосфор кислотасини ҳамда босқичли аммиаклаш орқали дикальций фосфатни олишнинг ва уларни сульфат кислотали парчалашдан сўнг олинган тоза фосфор кислоталарини экстракциялашнинг илмий асослари яратилган;
дикальций фосфатни сульфат, айланма ТФК ва бўтана ёрдамида парчалаш йўли билан тоза фосфор кислотаси олиш жараёни аниқланган;
КЮҚК ва ДКФдан Р2О5 концентрацияси 45 ва 72% бўлган буғлатилган фосфор кислоталарини олиш жараёнининг илмий маълумотлари асосида паст концентрацияли фосфор кислоталарни концентрациялаш жараёнининг назарий асослари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Куйдирилмаган МҚ фосфоритларидан экстракцион фосфор кислотаси олишнинг интенсив технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
озуқа преципитати олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтирога патент олинган (IAP 06592, 2021 й.). Натижада, МҚнинг паст навли фосфоритларидан тоза дикальцийий фосфат олиш имконини берган;
куйдирилмаган МҚ фосфоритларидан ЭФК олиш технологияси «Elektrokimyozavod» ҚК АЖда амалиётга жорий қилинган («Elektrokimyozavod» ҚК АЖнинг 2021 йил 16 ноябрдаги 217-сон маълумотномаси). Натажада, халқ хўжалиги учун муҳим бўлган бирикмалар таркибини кенгайтириш ва шу орқали минерал ўғитлар ишлаб чиқариш учун асосий хомашёлардан бирини олиш имконини берган;
паст навли МҚ фосфоритларидан тоза дикальций фосфат олиш технологияси «Elektrokimyozavod» ҚК АЖда амалиётга жорий қилинган («Elektrokimyozavod» ҚК АЖнинг 2021 йил 16 ноябрдаги 217-сон маълумотномаси). Натижада, ўғитлик хусусиятига эга N-12,15 %; P2O5–15,1 % ва CaO-25,5 % таркибли кальций ва аммоний фосфатлар ҳамда кальций модули 0,82 га тенг бўлган фторисизланган дикальций фосфат олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish