Sayt test rejimida ishlamoqda

Хожиметов Давронбек Шухратбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўн икки бармоқли ичак яраси жарроҳлигида анастомозитни даволаш ва олдини олишнинг тактик ва техник жихатларини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tib1979.
Илмий раҳбар: Нишанов Муроджон Фозилжонович тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти PhD.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори профессор; Косимов Адхам Лутфиллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абуали ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга мувофиқ.    
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий паст энергияли лазер таъсирини қўллаш усулини такомиллаштириш орқали ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакдаги турли аралашувлардан сўнг анастомозит ривожланишини олдини олиш ва даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тикилган гастротомик жарохат соҳасида паст энергияли лазер нурлантириш сеансларини ўтказиш шиллиқ қаватдаги маҳаллий яллиғланиш ҳодисалари регрессиясининг тезлашишига ёрдам бериши ва кейинчалик чандиқли трансформация шаклланиши жараёнлари интенсивлигини пасайтириши тажрибада аниқланган;
гастротомик жарохат соҳасига лазер таъсир кўрсатиш регенерация жараёнининг барча босқичларини рағбатлантиришга, маҳаллий яллиғланиш реакцияларини камайтиришга ёрдам бериши, маҳаллий иммунитет тизимини бевосита фаоллашишини ва микроциркуляцияни яхшилашни таъминлаши исботланган;
ташрихдан кейинги эрта даврда гипертензия белгилари ривожланишини олдини олиш ва анастомоз соҳасида ёки тикилган ўн икки бармоқли ичак деворидаги яллиғланишли ўзгаришларнинг оғирлик даражасини камайтириш учун адекват декомпрессияга эришишга қаратилган назогастродуоденал зондлаш ва ошқозон лаважи усули такомиллаштирилган;
маҳаллий эндоскопик ва тери орқали нурлантириш орқали яллиғланиш жараёни соҳасига икки турдаги кам энергияли лазер таъсир кўрсатиш билан тавсифланувчи ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакдаги хирургик аралашувлардан сўнгги кечки анастомозитни даволаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакдаги турли хил аралашувлардан кейин анастомозит ривожланишини олдини олиш ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
анастомозитларни даволаш ва олдини олишни мақбуллаштириш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўн икки бармоқли ичак ярка касаллиги хирургиясида анастомозитларни олдини олиш ва даволашнинг тактик-техник жиҳатлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 3 декабрдаги 8н-з/514 сонли маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиялар ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги асоратлари бўйича турли хил аралашувлардан сўнг анастомозитларни олдини олиш ва даволашга тактик ёндашувларни мақбуллаштиришга имкон берган;
«Назогастродуоденал зондлаш ва ошқозон лаважи усули» такомиллаштирилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 3 декабрдаги 8н-з/514 сонли маълумотномаси). Назогастродуоденал зондлашнинг тавсия этилган усулидан фойдаланиш анастомоз ёки ўн икки бармоқли ичакнинг тикилган девори томонидан келиб чиқувчи ўзига хос маҳаллий асоратларни ривожланиш хавфини камайтиришга, шунингдек антисептик эритмалар билан аҳамиятли сохаларда энтерал лаваж ўтказиш имконини берган;
«Анастомозит ривожланишини олдини олиш ва даволаш усули» такомиллаштирилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 3 декабрдаги 8н-з/514 сонли маълумотномаси). Эндоскопик ва тери орқали нурлантириш орқали паст энергияли лазер таъсир кўрсатишнинг таклиф этилган усули анастомозит ривожланишини даволаш ва олдини олиш самарадорлигини оширишга, ўзига хос асоратларни камайтиришга, шунингдек, шифохонада бўлиш муддатини қисқартиришга имкон берган;
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг хирургия бўлимларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 3 декабрдаги 8н-з/514 сонли маълумотномаси). Ўн икки бармоқли ичак ярка касаллиги хирургиясида анастомозитларни олдини олиш ва даволашнинг тактик-техник жиҳатлари клиник аҳамиятли бўлган асоратлар шакли ривожланиш частотасини 8,2% дан 1,7% гача пасайтиришга, шунингдек госпитал муддат давомийлигини 12,3±2,5 дан 10,5±2,0 кунгача камайтиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish