Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожибаева Назокатхон Кобилжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):   “Олий таълим ташкилоти талабаларида менежерлик кўникмасини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2365.
Илмий раҳбар: Исянов Равиль Геннадьевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Хўжаев Алижон Атабекович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактабгача таълим йўналиши талабаларида менежерлик кўникмасини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари талабаларида менежерлик кўникмасини ривожлантиришнинг педагогик механизмлари талабаларда лидерлик, етакчилик, бошқарувчилик, инноваторлик компетенцияларини тизимли шакллантиришга йўналтирилган ривожлантирувчи таълим технологияларини миллий қадриятли ёндашувларга мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда менежерлик кўникмасини ривожлантириш таълим жараёнини меҳнат бозорининг замонавий талабларига мослаштириш, мустақил фикрлайдиган, самарали бошқарув малакаларини шакллантиришга хос реал ҳаётий вазиятларни шахсий муваффақиятларга интеграллаштириш асосида такомиллаштирилган;
менежерлик кўникмасини ривожлантириш технологиялари  шахслараро, гуруҳий, жамоавий ва миллий қадриятларга йўналтирилган менежерлик-касбий ривожланиш мотивлари ҳамда акмеологик-тизимли ёндашувларни шахсий ўсиш жараёнига киритиш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда менежерлик кўникмалари коммуникатив-ташкилий вазиятларни яратиш, ишончга сазовор бўлиш, жамоани ишонтира олиш, ностандарт вазиятларда мустақил ижодий қарорлар қабул қилиш ҳамда бошқарув маданияти даражасини ошириш динамикасини қиёсий аниқлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. олий таълим муассасалари мактабгача таълим йўналиши талабаларида педагогик фаолиятда менежерлик кўникмасини ривожлантиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
олий таълим муассасалари талабаларини педагогик фаолиятда менежерлик кўникмасини ривожлантиришнинг ташкилий-дидактик механизмлари лойиҳавий таълим, аралаш ўқитиш, семинар-тренинглар ва инновацион-интерактив технологияларга асосланган дастурни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга оид тавсияларидан “Олий таълим муассасалари негизида мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг касбий компетенцияси ва методик таъминотини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда кенг фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 4 деабрдаги 02-07-3941/04-сон далолатномаси). Натижада, олий таълим муассасалари мактабгача таълим йўналиши талабаларида педагогик фаолиятда менежерлик кўникмасини ривожлантириш жараёни самарадорлигининг ошишига эришилган;
олий таълим муассасалари талабаларида педагогик фаолиятда менежерлик кўникмасини ривожлантиришнинг интегратив модели энержайзер технологияларига (ижтимоий-психологик тренинглар, ишбоп ўйинлар, лойиҳавий таълим) асосланган ижодий, мустақил фаолиятни ташкил этишнинг имитацион (контекстли-ўйинли вазиятлар) усулларини қўллашнинг педагогик шартларини жорий этишга оид тавсиялари “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 4 декабрдаги 02-07-3941/04-сон далолатномаси). Натижада, мазкур тузилма бўлажак педагогларнинг менежерлик кўникмалари ривожлантиришга оид билимларни мустаҳкамлашга, таълим сифатини таъминлашнинг миллий йўналишларини ҳисобга олишга, мустақил фикрлай оладиган, бошқарувчилик маданияти шаклланган шахсни тайёрлашга хизмат қилган;
олий таълим муассасалари талабалари менежерлик фаолиятини ривожлантиришда мулоқотнинг мунозарага асосланган шакллари, ривожлантирувчи таълим муҳити, менежерлик сифатлари намоён бўлишининг интернал ва экстернал даражалари билан оптималлаштириш бўйича тавсиялари асосида “Мактабгача таълимда раҳбарлик” ўқув қўлланмаси тайёрланган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 4 деабрдаги 02-07-3941/04-сон далолатномаси). Натижада, интегратив ва дидактик технологиялардан ўқув жараёнида фойдаланишга доир тавсиялар талабаларнинг менежерлик кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларда лидерлик кўникмалари коммуникатив-ташкилий вазиятларни яратиш, ишончга сазовор бўлиш, жамоани ишонтира олиш, ностандарт вазиятларда мустақил ижодий қарорлар қабул қилиш ҳамда бошқарув маданияти даражасини ошириш динамикасини қиёсий аниқлаш асосида такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида “Мактабгача таълимда раҳбарлик” ўқув қўлланмаси тайёрланган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 4 декабрдаги 02-07-3941/04-сон далолатномаси). Натижада, талабаларини педагогик фаолиятда менежерлик кўникмасини ривожлантириш бўйича таълим заҳираларини яратиш имкони оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish