Sayt test rejimida ishlamoqda

Дурдиев Жонибек Исматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертатцияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертатция мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нафас олиш тизими сурункали касалликлари мавжуд болаларда тиш-жағ аъзолари суяк тизими шаклланишининг морфометрик асослари», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2020.3.PhD/Tib1435.
Илмий рахбар: Олимов Сиддиқ Шарипович, тиббиёт фанлари доктори,
Диссертатция бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Шукурова Умида Абдурасуловна, тиббиёт фанлари доктори, дотцент; Баймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урал давлат тиббиёт университети.
Диссертатциянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Нафас олиш тизимининг сурункали касалликлари мавжуд болаларда тиш-жағ тизимининг морфофунционал бузилишларига ташхис қўйиш ва морфометрик асосларини аниқлаш методларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиш-жағ аномалияси бор нaфaс олиш тизимидa сурункaли касалликлaри бўлгaн ва бўлмаган болалар ўсиш даврида тиш-жағ тизимида уларнинг ҳажми, кенглиги, баландлигида кузатиладиган морфометрик ўзгаришлар аниқланган;
тиш-жағ аномалияси бор нaфaс олиш тизимидa сурункaли касалликлaри бўлгaн ва бўлмаган болалар юз соҳасининг морфометрик шаклланиши босқичларида ушбу тизимдаги аномалия ва деформация турлари, клиник кўринишлари ҳамда мазкур касалликлар дифференциал диагностикасини такомиллаштириш учун турли тана рентгенологик параметрлари ўртасида ўзаро боғлиқлик борлиги исботланган;
нафас олиш тизими сурункали касалликлари бор тиш-жағ деформацияси ташҳисланган болаларда ушбу касалликлар аниқланмаган болаларга нисбатан дистал тишлов, дистопия, прогения, юқори жағ микрогнотияси оғир формалари учраш даражаси ишонарли кўплиги исботланган;
нафас олиш тизими сурункали касалликлари бор тиш-жағ деформацияси ташҳисланган болаларда сўлак ва қон зардобидаги иммунологик ҳамда биокимёвий кўрсаткичлар асосида диагностик мезонлар яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нафас олиш тизими сурункали касалликлари мавжуд болаларда тиш-жағ аъзолари суяк тизими шаклланишининг морфометрик асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
беморларда стоматологик хизматни яхшилаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Соғлом болалар ва нафас олиш тизимининг сурункали касалликлари мавжуд болаларни ташхислашнинг клиник ва лабаратория текшириш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 28 сентиябрдаги 8н-р/826-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ушбу беморларда иммунологик ва сўлак таркибидаги биокимёвий кўрсатгичларни аниқлаш имконини яратган;
стоматологик касалликлар олдини олиш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Юқори жағнинг торайиши ва бурундан нафас олиши бузилган болаларни даволаш учун такомиллаштирилган ташхислаш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 28 сентиябрдаги 8н-р/827-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ушбу беморларда стоматологик касалликлар учраши ва уларнинг стоматологик ҳолатига баҳо бериш имконини берган;
нафас олиш тизимининг сурункали касалликлари мавжуд болаларда тиш-жағ тизимида суяк аъзолари шаклланишининг морфометрик асослари бўйича олиб борилган тадқиқотдан олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Олот, Бухоро туман тиббиёт бирлашмалари, Вобкент ва Ромитан туман стоматологик поликлиникаларига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октиябрдаги 8н-з/362-сон маълумотномаси). Натижада диагностика ва даволашнинг янги усулларини қўллаш йўли билан тиббий ёрдам самарадорлигини оширилишига, касаллик асоратларини камайтириш, ҳамда беморларнинг амбулатор даволаниш муддатларини қисартириш ҳисобига итисодий самарадорликни ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish