Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Элёр Аллаяровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда зотилжам асоратларининг нур ташхисотига мультимодал ёндашув» 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1371.
Илмий раҳбар: Юсупалиева Гулнора Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019Tib.77.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ходжибеков Марат Худайкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джураева Нигора Мухсумовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: беморларни комплекс текширув тизимида замонавий нур текширув усулларини қўллаган ҳолда болаларда зотилжам асоратлари ташхисотини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда зотилжам асоратларининг нур ташхисотида илк маротаба визуализациянинг қуйидаги кетма-кетликдаги: рақамли рентгенография, комплекс эхография, магнит-резонанс томография (паст ва юқори майдонли) ва мультиспирал компьютер томография усулларини комплекс қўллаш йўли билан мультимодал ёндашув тизимининг ўрни асосланди;
болаларда зотилжам асоратларини эрта ташхислаш мақсадида биринчи марта рақамли рентгенография, комплекс эхография, магнит резонанс томография ва мультиспирал компьютер томография каби турли нур текширув усулларининг ташхисот самарадорлиги кўрсаткичларини қиёсий таҳлили исботаланди;
болаларда асоратланган зотилжамни аниқлашда рақамли рентгенография базавий усул бўлиши кераклиги, бунда ўпкалар, плеврал бўшлиқларнинг патологик ўзгаришларини баҳолаш ва даволаш самарадорлигининг мониторингида аэробронхофония билан комплекс эхографияни қўллаш афзаллиги исботланди;
болаларда қўлланилиш имкониятлари чекланган магнит-резонанс томография усули ва юқори нурланишга эга бўлган мультиспирал компьютер томография усули зотилжамнинг ўпка, плеврал ва ўпка-плеврал асоратларининг гумонли рентгенологик хамда ультратовуш белгилари бўлганда қатъий кўрсатмалар бўйича ўтказилиши лозимлиги асосланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда зотилжам  асоратларининг нур ташхисотига мултимодал ёндашувни баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
турли вирус ва бактериал чақирувчилар ёрдамида юзага келадиган болалардаги зотилжам касаллигини нур ташхисотида ташхислаш натижасида юза келадиган  асорталарни эрта ташхислаш натижасида «Зотилжам асоратлари бўлган болаларда нур ташхисотига мультимодал ёндашув» номли услубий тавсиялари ишлаб чиқилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 2 ноябрдаги 8н-р/303-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар болаларда зотилжам асоратларини нур текширув усулларига асосланиб  ишончли ташхисот ўтказишга имкон берди;
Болаларда зотилжам  асоратларининг нур ташхисотига мультимодал ёндашув тизимини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига жумладан, Бухоро ва Сирдарё  вилоятларнинг болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари нур ташхисоти бўлимларининг  диагностик  ташхислаш амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги  8н-д/214-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши нур текширув усуллари етарли ҳажмини танлаш, беморга нурланиш юкламасини пасайтириш, ташхис жараёнининг аниқлиги ва самарадорлигини оширишга имкон берди.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish