Sayt test rejimida ishlamoqda

Абзалова Муниса Якупджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда ўткир аппендицит ва унинг асоратларининг комплекс ультратовуш ташхисоти» 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1370.
Илмий раҳбар: Юсупалиева Гулнора Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019Tib.77.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Фазилов Акрам Акмалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Умида Мухтаровна тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда ўткир аппендицит ва унинг асоратлари ташхисотини замонавий ультратовуш текширувларидан фойдаланган ҳолда такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда чувалчангсимон ўсимтанинг комплекс ультратовуш ташхисотининг, В-режимдаги, рангли ва энергетик допплер текширувларини ўз ичига олган, ўткир аппендицитни қиёсий ташхислаш технологияси такомиллаштирилган;  болаларда ўткир аппендицит турли клиник шаклларининг ушбу патологияда чувалчангсимон ўсимта фазали морфологик ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда комплекс эхографик семиотикаси, яъни ўсимта диаметрининг, девор қалинлигининг, девор қаватлилигининг ва ригидлигининг ўзгаришлари асосланган;
В-режим ва допплер тартибларида (РДК ва ЭД) болаларда ўткир аппендицит ва унинг асоратларига характерли бевоста (ЧЎ деворида қон оқимининг ўзгариши) ва билвосита (ЧЎ атроф тўқимасида қон оқимининг ўзгариши) ультратовуш белгилари асосланган;
болаларда ўткир аппедицит ташхисини куйишда, ушбу касаллик асоратларини эрта аниқлаш хамда операциягача бўлган босқичда хулоса олиш имконини берувчи модификацияланган клиник-лаборатор-эхографик ташхис шкаласи ишлаб чикилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда ўткир аппедицит ва унинг асоратларининг комплекс ультратовуш ташхисоти бўйича олинган натижалар асосида:
турли касалликларнинг натижасида юзага келган ўткир аппендицитни самарали ташхислаш орқали «Болаларда ўткир аппендицит ва унинг асоратларини комплекс ультратовуш ташхисоти» номли услубий тавсиялари ишлаб чиқилди (Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2020 йил 2 октябрдаги  8н-р/304-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар болаларда ўткир аппендицит ва унинг асоратларини нур текширув усулларига асосланиб ишончли ташхисот ўтказишга имкон берди.
болаларда ўткир аппедицит ва унинг асоратларининг комплекс ультратовуш ташхисот комплекс эхографияни асослаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Сирдарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази нур ташхисоти бўлими амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги  8н-д/215-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши ташхис жараёни муддатининг қисқартириш, болаларда ўткир қорин патологиясининг тарқалишини топиш аниқлигини оширишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish