Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Улуғбек Шукруллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Тикув-трикотаж корхоналарида инновацион жараёнларни бошқариш самарадорлигини ошириш», 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2021.4.PhD/Iqt1864.
Илмий раҳбар: Йўлдошев Нуритдин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02 .
Расмий оппонентлар: Хошимов Акрам Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Казаков Олим Собирович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент;
Етакчи ташкилот номи: Тошкент молия институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тикув-трикотаж корхоналарида  инновацион жараёнларни бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича илмий-услубий ёндашувлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тикув-трикотаж корхоналарида «енгиллаштирилган» трикотаж матоларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали қўшимча ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган маҳсулотлар сони, иқтисод қилинадиган трикотаж матоси, ҳамда олинадиган фойда миқдори ҳисобига    эришиладиган иқтисодий самарани  баҳолаш усуллари такомиллаштирилган.
тикув оқимининг ташкилий-техникавий даражасини тавсифловчи, оқим ишчиларининг  механизациялашган меҳнат билан қамраб олиниш даражаси ҳамда ярим  автомат ва автоматларда бажарилган иш усулларига кетган вақтнинг умумий сарф вақтига нисбатан улуши билан меҳнат унумдорлиги ўртасидаги боғлиқлик  асосланган;
“LAB-ANVAR“ хусусий тикувчилик корхонасида ишчиларнинг механизациялашган иш билан  бандлиги даражасини 0,72 дан 0,76га ҳамда  технологик конструкцияларни жалб қилиш даражасини 0,4 етказиш ҳисобига меҳнат унумдорлигини  5%га, маҳсулот рентабеллигини 1,6%га ошириш ички имконияти мавжудлиги асосланган;
тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини инновацион-инвестицион ривожлантириш тармоқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг 2025 йил истиқбол кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тикув-трикотаж корхоналарида инновацион жараёнларни бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тикув-трикотаж     корхоналарида хомашё сарфини қисқартириш ҳисобига маҳсулот таннархини пасайтириш ва корхона фойдасини ошириш “енгиллаштирилган” трикотаж матолари ишлаб чиқаришни ташкил этиш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар “NAZ O’RMA” МЧЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 10 июндаги 03/12-1833-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “NAZ O’RMA” МЧЖ  корхонасида ишлаб чиқариш харажатларини 14 фоизга қисқартиришга эришилган;
тикув оқимининг ташкилий-техникавий даражаси билан меҳнат унумдорлиги ўртасидаги боғлиқликни  жуфт корреляция коэффициентлари матрицаси орқали баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар  “LAB - ANVAR“ ЧП ва “NAZ O’RMA” МЧЖ  фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 10 июндаги 03/12-1833-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлардан корхонада инновацион фаолият самарадорлигини баҳолашда фойдаланилган. Тақдим этилган илмий ишланмаларини жорий қилинганда, корхонада ҳар бир тикув оқимида  ташкилий – техникавий омиллар ҳисобига меҳнат унумдорлигини 3,35%га, маҳсулот сотишдан олинадиган ялпи фойдани 7798 м.сўмга, маҳсулот рентабеллигини 3,6%га  оширишга эришилган;
    тикув-трикотаж маҳсулотлари ассортиментини оптималлаштириш модели асосида корхона фойдасини ошириш ички имкониятлари асослаш бўйича берилган таклифлар “LAB - ANVAR“ ЧП ва “ASAKATEKSTIL” МЧЖ фаолиятига жорий этилган. (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 10 июндаги 03/12-1833-сон маълумотномаси). Мазкур ишланмалар асосида корхонада ишлаб чиқарилаётган жами 8та ассортимент бўйича меҳнат сарфини режага нисбатан 24,14 минг соатга қисқартиришга эришилган;
    инновацион жараёнларни бошқариш тизимини такомиллаштиришнинг концептуал модели асосида трикотаж-тикувчилик корхоналарида инновацияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари  асослаш  бўйича берилган таклифлар “ASAKATEKSTIL” МЧЖ фаолиятига жорий этилган. (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2021 йил 10 июндаги 03/12-1833-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлардан корхонада инновацион жараёнларни ривожлантириш тизимининг асосий йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish