Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанов Фаррух Равшановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда кибер рискларни суғурталаш масалалари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1372.
Илмий раҳбар: Шеннаев Хўжаёр Мусурманович, иқтисодиёт фанлари доктори (Dsc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Кузиева Наргиза Рамазоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда кибер рискларни суғурталашни жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кибер рискларни суғурталашда суғурта объектини ахборот макони ва ахборот-коммуникация технологиялари муҳити категориясининг замонавий тушунчасига мослаш мақсадида янги «Номоддий активлар суғуртаси» классини киритиш таклиф этилган;
кибер рискларнинг хусусияти, иқтисодий ҳамда ижтимоий оқибатларини ҳисобга олган ҳолда кибер рисклар туркумига кирувчи рисклар тоифасига қараб суғуртанинг ихтиёрий ёки мажбурий шаклларини қўллаш асосланган;
кибер рискларни суғурталашнинг шартлари ва тариф ставкаларини суғурта маҳсулоти истеъмолчиларининг манфаатларига мослаштирилган ягона давлат тизимини яратиш таклиф этилган;
ахборот ресурслари ва тизимлари қийматини баҳолашда суғурта рискига боғлиқликни қўлламаган ҳолда уларни харажат асосида ҳисоблашнинг соддалаштирилган усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон кибер рискларни суғурталаш масалалари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
кибер рискларни суғурталашда суғурта объектини ахборот макони ва ахборот-коммуникация технологиялари муҳити категориясининг замонавий тушунчасига мослаш мақсадида суғурта фаолияти классификаторига янги «Номоддий активлар суғуртаси» классини киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 9 июндаги КТ/16-02-32-18/839-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон қарори билан тасдиқланган «2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»га кибер рискларни суғурталашни ишлаб чиқиш ва жорий этиш чора-тадбири сифатида киритилган;
кибер рискларнинг хусусияти, иқтисодий ҳамда ижтимоий оқибатларини ҳисобга олган ҳолда кибер рисклар туркумига кирувчи рисклар тоифасига қараб суғуртанинг ихтиёрий ёки мажбурий шаклларини қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 9 июндаги КТ/16-02-32-18/839-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон қарори билан тасдиқланган «2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»га кибер рискларни суғурталашни ишлаб чиқиш ва жорий этиш чора-тадбири сифатида киритилган;
кибер рискларни суғурталашнинг шартлари ва тариф ставкаларини суғурта маҳсулоти истеъмолчиларининг манфаатларига мослаштиришга қаратилган ягона давлат тизимини яратиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 9 июндаги КТ/16-02-32-18/839-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон қарори билан тасдиқланган «2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»га кибер рискларни суғурталашни ишлаб чиқиш ва жорий этиш чора-тадбири сифатида киритилган;
ахборот ресурслари ва тизимлари қийматини баҳолашда суғурта рискига боғлиқликни қўлламаган ҳолда уларни харажат асосида ҳисоблашнинг соддалаштирилган усулини қўллаш бўйича таклифи «UNICON.UZ» давлат унитар корхонаси томонидан амалиётга жорий қилинган («UNICON.UZ» (Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази) ДУКнинг 2021 йил 14 апрелдаги 1-1/597-сон маълумотномаси). Натижада, «Ахборот тизимлари қийматини ҳисоблаш методикаси» ушбу таклиф асосида қайта ишлаб чиқилган. Янги услубиёт давлат ва хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотларнинг мавжуд ахборот ресурслари ва тизимлари бўйича алоҳида ҳисоб юритиши орқали ҳақиқий қийматига яқинлашиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish