Мадраҳимов Улуғбек Абдухалиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғининг номи): «Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсиш сифатини ошириш йўллари», 08.00.02–Макроиқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Iqt9.
Илмий маслаҳатчи: Зайнутдинов Шавкат Нуритдинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.15.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Қаландар Ходжаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қодиров Абдурашид Мажидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тўхлиев Нурислом, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсиш сифатини оширишга қаратилган илмий-услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлаб чиқариш (иқтисодий ўсиш) омилларидан фойдаланиш ҳолати ва унинг ижтимоий оқибатларини аниқлашга қаратилган иқтисодий ўсиш сифатининг омилли ва натижавий жиҳатлари бўйича баҳолаш услуби такомиллаштирилган;
иқтисодий ўсишга меҳнат, капитал, ялпи омиллар унумдорлигининг қўшган ҳиссаларини аниқлаш ёрдамида барқарор ўсиш сифатининг самарадорлик кўрсаткичлари инвестициялар ўзгаришига мутаносиблиги асослаб берилган;
соҳа ва тармоқларнинг иқтисодий ўсишга таъсирини тизимли баҳолаш асосида хорижий ва хусусий секторлар самарадорлик даражасининг нисбий устунликлари аниқланган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ишлаб чиқариш, иш билан бандлик, экспорт салоҳияти ҳамда ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланиш самарадорлиги асосида унинг ривожланишини интеграл кўрсаткичлар орқали диагностика қилиш услуби ишлаб чиқилган;
барқарор ўсиш сифатининг кўп омилли эконометрик моделлари ишлаб чиқилган ва омилларнинг таъсирчанлик (эластиклик) коэффициентлари аниқланган;
эришилган иқтисодий ўсиш даражаси ва сифатига тегишли кўрсаткичларни, уларнинг ижобий ўзгариши билан боғлиқ омилларни тизимли ўрганиш асосида барқарор ўсиш давомийлиги ҳамда сифатининг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Барқарор иқтисодий ўсиш сифатини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
иқтисодий ўсиш сифатининг омилли ва натижавий жиҳатлари бўйича такомиллаштирилган баҳолаш услуби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (2016 йил 23 ноябрдаги ИШ-3-2/10-10-331-сон маълумотнома), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти амалиётида фойдаланилган (2016 йил 1 декабрдаги 15-04/452-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш иқтисодий ўсиш билан боғлиқ бўлган турли хил омилларни таҳлил қилиш, уларнинг таъсир даражасини аниқлаш ҳамда иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш мониторингини ташкил этишга хизмат қилган;
барқарор ўсиш сифатининг самарадорлик кўрсаткичлари инвестициялар ўзгаришига мутаносиблиги бўйича илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги амалиётида фойдаланилган (2016 йил 23 ноябрдаги ИШ-3-2/10-10-331-сон маълумотнома). Илмий натижалардан фойдаланиш инвестицияларнинг манбалари таркибидаги хорижий инвестицияларни кенгайтириш учун тегишли шарт-шароитларни яратиш, инвестицияларнинг соҳа ва тармоқлар бўйича тақсимлашни самарали ташкил этиш имконини берган;
хорижий ва хусусий секторлар самарадорлик даражасининг аниқланган нисбий устунликлари бўйича натижалардан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (2016 йил 23 ноябрдаги ИШ-3-2/10-10-331-сон маълумотнома), Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (2017 йил 10 февралдаги 1179/03-19-сон маълумотнома) амалиётида қўлланилган. Илмий натижаларнинг норматив ҳужжат даражасида жорий қилиниши хорижий ва хусусий секторнинг иқтисодиёт тармоқлари таркибидаги улушини ҳамда товар ва хизматлар бозоридаги фаолият самарадорлигини баҳолашнинг методик жиҳатларини бойитиш имконини берган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишини интеграл кўрсаткичлар орқали диагностика қилиш бўйича ишлаб чиқилган услуби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (2016 йил 23 ноябрдаги ИШ-3-2/10-10-331-сон маълумотнома), Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (2017 йил 10 февралдаги 1179/03-19-сон маълумотнома) амалиётида фойдаланилган. Мазкур таклиф этилган услубий ёндашув ҳамда кўрсаткичлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишини ҳамда фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва ҳисоблаш методикасини такомиллаштириш имконини берган ҳамда инвестициялар ҳажми бўйича 961 млн. сўмлик, кичик бизнес бўйича 76 та субъект ва 794 та иш ўринини ташкил этишга хизмат қилган;
барқарор ўсиш сифатининг ишлаб чиқилган кўп омилли эконометрик моделлари ва аниқланган омилларнинг таъсирчанлик коэффициентлари бўйича натижалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги амалиётида (2016 йил 23 ноябрдаги ИШ-3-2/10-10-331-сон маълумотнома) ҳамда 2012–2016 йилларда бажарилган Ф-1-100 – «Разработка теории инвестиционного потенциала и научных основ построения механизма егоформирования в условиях модернизации и инновационного развития экономики Узбекистана» мавзусидаги фундаментал Давлат лойиҳасида фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 10 мартдаги ФТҚ-0313/272-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши барқарор иқтисодий ўсиш даражаси ҳамда уларнинг омиллардан фойдаланиш ҳолатини натижавий жиҳатларини аниқ баҳолаш имконини берган;
барқарор ўсиш давомийлиги ҳамда сифати бўйича ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги амалиётида қўлланилган (2016 йил 23 ноябрдаги ИШ-3-2/10-10-331-сон маълумотнома). Илмий натижалардан фойдаланиш асосида асосий капиталга киритилган инвестицияларни иқтисодий ўсиш суръатидан кам бўлмаган даражада белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилган.