Sayt test rejimida ishlamoqda

Тишликов Султонжон Абдураимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Вилоят бошқарувида «электрон ҳукумат» тизими ҳужжатларига ишлов бериш ишончлилигини ошириш усуллари ва алгоритмлари», 05.01.02- Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т1296
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Жуманов Исроил Ибрагимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.T.07.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бабомурадов Озод Жўраевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Сейтов Айбек Жумабаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: вилоят бошқаруви маъмурий органлари «электрон ҳукумат» тизимларида ҳужжатлар ахбороти ишончлилигини ошириш усул, модел, алгоритмлари ва дастурий воситаларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ахборот ишончлилигини оширишни сунъий, табиий, семантик ва таркибий-технологик ахборотлар ортиқчаликларидан фойдаланишга асосланган конструктив ёндашув, модел ва алгоритмлар таклиф этилган;
чизиқли, текислик, модулли  йиғиндилар ва ортиқчаликка эга кодлаш ҳамда кўп босқичли морфологик ва таркиблашган n-грамм таҳлилларга асосланган кўп каррали хатоларни аниқлаш ва тузатиш механизмлари ишлаб чиқилган;
объектни эвристик қидиришда мумкин бўлган барча вариантларни танлаш, куйдириш, чегаралаш тамойилларига, Марков занжири бўйича стохастик моделлаштириш механизмлари умумлашувига асосланган моделлар бўйича кўп каррали хатоларни аниқлаш ва тузатиш механизмлари ишлаб чиқилган ва алгоритмлар такомиллаштирилган;
ахборот ишончлилигини оширишни ишончлилик, назорат қилиш мураккаблиги ва ҳаражат нарх қиймати мезонлари бўйича алгоритмлар самарадорлиги тадқиқ қилинган хамда уларнинг параметрлари оптималлаштирилган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Вилоятнинг қуйи “электрон ҳукумат” тизимларида иш юритиш ҳужжатлари маълумотларини қайта ишлашни оптималлаштириш ва узатиш ишончлилигини ошириш борасида ишлаб чиқилган моделлар, алгоритмлар ва дастурий воситалар натижаларини амалиётга татбиқ этиш асосида;
ахборотларга ишлов бериш ишончлигини оширувчи механизмлар бўйича ишлаб чиқилган дастурий мажмуа, воситалар, тавсиялар «ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ» Сирдарё филиали «Сирдарё Телеком» жорий қилинган. (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 8 январдаги №33-8/136-сонли маълумотномаси); Натижада, ахборотни назорат килиш ва ишончлиликни ошириш механизмлари,  анъанавий визуал назорат қилиш технологияси кўрсаткичларига нисбатан, маълумот ишончлигини икки-уч тартибга ошириш, мураккаблик ва харажат нархи коэффициентлари қийматларини 5 -6 маротобагача камайтириш имконини берган.
иш юритиш ҳужжатлари маълумотларини қайта ишлашни оптималлаштириш ва узатиш ишончлилигини ошириш борасида ишлаб чиқилган моделлар, алгоритмлар ва дастурий воситалар Сирдарё вилояти бандлик Бош бошқармаси фаолиятида жорий қилинган. (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 8 январдаги №33-8/136-сонли маълумотномаси) Натижада, анъанавий визуал назорат қилиш механизмларига нисбатан ахборот ишончлилигини 2-3 тартибда ошириши хамда илмий ишланмалар самарадорлиги ташкилий-маъмурий ҳужжатларни бажарилиши, таҳлили, қайта ишланишига кетадиган моддий ҳаражатлар миқдорини тахминан 15% га камайтириш имконини берган;
ахборот ишончлилигини ошириш алгоритмлари бўйича ишлаб чиқилган дастурий мажмуа «АПК Оқ олтин» УК фаолиятида жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 8 январдаги №33-8/136-сонли маълумотномаси). Натижада жорий этилган дастурий мажмуа матнлардаги имловий хатолар сони 92% гача аниқлаш хамда турли икки каррали, ўхшаш, транспозитив хатоларни тузатиш, мураккаблик ва ҳаражат нархи коэффициентлари қийматларини 5-6 маротобага камайтириш имкониятларини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish