Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилов Фарходжон Шавкатжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мажбуриятлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1377.
Илмий раҳбар: Қўзиев Исломжон Неъматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мажбуриятлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мослаштириш учун  бухгалтерия ҳисобида 6640 – “Суд даъволари бўйича резерв”, 6650 – “Амал қилиниши тўхтатилаётган шартномалар бўйича резерв”, 6670 - “Объектларни фойдаланишдан чиқариш бўйича резерв” номли янги счётларни киритиш орқали баҳоланадиган мажбуриятлар ҳисобини юритиш тартиби такомиллаштирилган;
молиявий ҳисоботларда ахборотларнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида ҳисоб сиёсатида баҳоланадиган мажбуриятларни тан олиш тартиби таклиф этилган ва кутилаётган қиймат усули орқали баҳолаш асосланган;  
аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказиладиган текширувларда мажбуриятлар ҳолати ва ҳаракатига ҳаққоний баҳо бериш мақсадида ички назорат саволномаси такомиллаштирилган;
мажбуриятлар аудити бўйича далил тўплаш жараёнида ташқи тасдиқлаш амалларини қўллаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Мажбуриятлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бухгалтерия ҳисобида 6640 – “Суд даъволари бўйича резерв”, 6650 – “Амал қилиниши тўхтатилаётган шартномалар бўйича резерв”, 6670 - “Объектларни фойдаланишдан чиқариш бўйича резерв” ишчи счётларини киритиш орқали баҳоланадиган мажбуриятлар ҳисобини юритиш бўйича таклифи “Тошкент механика заводи” АЖ ва “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ  томонидан ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда қўлланилган (“Тошкент механика заводи” АЖнинг 2021 йил 25 августдаги ДФ-85–сон ҳамда “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖнинг 2021 йил 10 сентябрдаги 667–сон маълумотномалари). Нaтижaдa, акциядорлик жамиятининг ҳақиқий молиявий ҳолатини аниқлашга ҳамда харажатларни тўғри тақсимлашга хизмат қилиб, ахборотларнинг шаффофлигини таъминлашга олиб келган;
ҳисоб сиёсатида баҳоланадиган мажбуриятларни тан олиш ва кутилаётган қиймат усули орқали баҳолаш бўйича таклифи “Тошкент механика заводи” АЖ ва “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ томонидан қўлланилган (“Тошкент механика заводи” АЖнинг 2021 йил 25 августдаги ДФ-85–сон ҳамда “Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖнинг 2021 йил 10 сентябрдаги 667–сон маълумотномалари). Нaтижaдa, баҳоланадиган мажбуриятлар қийматини аниқ баҳолаш имконияти яратилган;
аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказиладиган текширувларда мажбуриятлар ҳолати ва ҳаракатига ҳаққоний баҳо бериш мақсадида ички назорат саволномасини қўллаш бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси  томонидан қўлланилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2021 йил 13 сентябрдаги 27/А–сон маълумотномаси). Нaтижaдa, аудиторлик текширувларида назорат рискининг камайишига ҳамда ҳаққоний аудиторлик хулосасининг шаклланишига хизмат қилган;
мажбуриятлар аудити бўйича далил тўплаш жараёнида ташқи тасдиқлаш амалларини қўллаш алгоритмидан фойдаланиш бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан қўлланилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2021 йил 13 сентябрдаги 27/А–сон маълумотномаси). Нaтижaдa, фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатиш рискларига жавоб бериш учун аудиторга талаб этиладиган ўта ишончли аудиторлик далилларини олишда ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish