Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумабоева Зебо Зиёдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Li+4,36 ZSM-5 ва Na+4,36 ZSM-5 цеолитларида аммиак, углерод (IV) оксиди ва н-гептан адсорбция иссиқлиги ва изотермаси», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/К372.
Илмий раҳбар: Якубов Йўлдош Юсупбоевич, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Улуғ Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Бахронов Хаёт Нурович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Li+4,36 ZSM-5 ва Na+4,36 ZSM-5 цеолитларида газ ва буғлар адсорбциянинг изотермаси, асосий термодинамик хусусиятлари ва механизмини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Na+4,36 ZSM-5 ва Li+4,36 ZSM-5 цеолитларида аммиак, CO2 ва н-гептан адсорбцияланишининг асосий термодинамик тавсифлари (ΔН, ΔG ва ΔS) олинган;
Na+4,36 ZSM-5 ва Li+4,36 ZSM-5 цеолитларининг барча тўйиниш соҳаларида аммиак, CO2 ва н-гептан адсорбцияланишининг молекуляр механизми аниқланган;
Li4.36ZSM-5 цеолитида аммиак аввал Н+ протонларига, кейин Li+ катионлари билан монокомплекс ҳосил қилиб адсорбцияланиши, бунда протон ва катионларга 6 молекула аммиак адсорбцияланиши, цеолит каналларида аммиакнинг харакатчанлиги тормозланган ҳолатда бўлиши исботланган;
Li+4,36 ZSM-5 цеолитларида Н+ катионига 5 та СО2 молекуласи кетма-кет адсорбцияланиб, 5CO2+ комплексини ҳосил қилади, литий катионларининг ўлчами кичик бўлганлиги учун ён каналчаларда жойлашади, шунинг учун ҳам улар карбонат ангидрид билан тўлиқ боғланмаган ҳолатда бўлади, Na+4,36 ZSM-5 цеолитида эса адсорбция 2 та энергетик марказларида фарқланиб, димер ва тример комплекслар ҳосил бўлиши билан бориши исботланган;
Li+4,36 ZSM-5 цеолитида н-гептан адсорбцияси тажриба натижасида аниқланган сорбцион ҳажм (0,21 см3/г) назарий ҳисобланган ҳажмига нисбатан 10% га юқори бўлиб, бу эса цеолитда оз миқдорда мезоғоваклар борлигини кўрсатади.Li+4,36 ZSM-5 н-гептан адсорбцияси учун умумий адсорбция энергиясига нисбатан индукция ҳиссаси 16 кЖ/мол га,Na+4,36 ZSM-5 цеолити учун эса 15,5 кЖ/мол га тенглиги исботланган;
цеолитларнинг заряд зичлиги адсорбция механизмига, адсорбция иссиқлигига ва адсорбцияланган молекулалар миқдорига сезиларли таъсир қилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Юқори вакуумли адсорбцион калориметрик қурилма ёрдамида юқори аниқликдаги адсорбциянинг тўлиқ термодинамик тавсифлари (ΔН, ΔG ва ΔS) бўйича олинган илмий натижалари асосида:
MFI (ZSM-5) цеолитларида адсорбцион-калориметр усул ёрдамида олинган адсорбциянинг дифференциал иссиқлиги, изотермаси, энтропияси ва термокинетикалари асосидаги натижалар №ФА-Ф7-012 “Полифункционал таъсирли қатор металларнинг янги аралаш лигандли координацион бирикмаларининг синтези, тузилишларининг ўзига хослиги, реакция қобилиятлари ва биологик хоссаларининг илмий асослари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада тузилиши ҳар хил бўлган координацион бирикмаларда сорбцияланиш хоссасининг механизмларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 16 февралдаги  4/1255-468-сон маълумотномаси). Натижада, сорбентлик хусусиятига эга бўлган координацион бирикмаларнинг таркибидаги функционал гуруҳлари, боғлар табиати ҳамда энергиялари аниқланиб, адсорбцион хоссалари шунингдек термодинамик хусусиятларини аниқлаш имконини берган;
ZSM-5 русумидаги цеолитлар аналоглари - табиий газни таркибидаги атроф-муҳит учун хафвли бўлган қўшимчалар карбонат ангидрид, олтингугуртли бирикмалар ҳамда аммиак каби зарарли моддалардан тозалаш ишланмалари “Шўртангаз кимё мажмуаси” МЧЖнинг «2022-2025 йилларда амалиётга жорий жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган  («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2021 йил 13 декабрдаги 03-17-5/195-сон маълумотномаси). Натижада, цеолитларда табиий газ таркибидаги қўшимчалар карбонат ангидрид ва олтингугуртли бирикмалардан тозалаш даражасини 3-9 баробарга, шунингдек табиий газ таркибидаги зарарли аммиакдан тозаланиш даражасини 81 % ошириш имконини берган;
ZSM-5 типидаги цеолитлар аналоглари ёрдамида газлар таркибидан сув буғларини қуритиш усуллари “Шўртангаз кимё мажмуаси” МЧЖнинг «2022-2025 йилларда амалиётга жорий жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган  (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил 13 декабрдаги 03-17-5/195-сон маълумотномаси). Натижада, табиий газни сув буғларидан ажратиб олишни руҳсат этилган кўрсатгич қийматларидан камайтириш, яъни 1,1 ppm га тушириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish