Sayt test rejimida ishlamoqda

Нармаматов Ихтияр Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китоб шаклларидан фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD.Iqt1435.
Илмий раҳбар: Бобакулов Тулкин Ибодуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Dsc.03/10.12.2019.1.16.01
Расмий оппонентлар: Саттаров Одилжон Бердимуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Рахимова Ҳавохон Усмонжоновна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китоб шаклларидан фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кредит тўловига лаёқатлилиги юқори бўлган мижозлар гуруҳига “қопланмаган”,“қайта тикланадиган”, “авансли аккредитив”лар очишни йўлга қўйиш орқали мижозларнинг тўлов мажбуриятлари юзасидан очиладиган аккредитивлар ҳажмини ошириш таклиф этилган;
банкларда ликвидлиликни таъминлаш мақсадида трансакцион депозитларнинг барқарор қолдиғи улушини ошириш таклиф этилган;
мижозларнинг кредитор қарздорлигини камайтиришда юридик шахсларнинг тўлов мажбуриятлари юзасидан банк кафолатларини беришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тижорат банкларида тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида активлар ва мажбуриятлар ўртасидаги номувофиқликни йўқотиш, кредит риски кўрсаткичларининг меъёрий даражаларини таъминлаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
кредит тўловига лаёқатлилиги юқори бўлган мижозлар гуруҳига “қопланмаган”,“қайта тикланадиган”, “авансли аккредитив”лар очишни йўлга қўйиш орқали мижозларнинг тўлов мажбуриятлари юзасидан очиладиган аккредитивлар ҳажмини ошириш АТ «Асакабанк»нинг 2020 йилга мўлжалланган «Ҳисоб сиёсати ва унинг асосий йўналишлари»да қабул қилинган ва киритилган (АТ “Асакабанк”нинг 2020 йил 31 декабрдаги СС–16/18–13-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида АТ “Асакабанк” томонидан мижозларнинг тўлов мажбуриятлари юзасидан очилган молиявий ҳужжатлаштирилган аккредитивлар суммаси 2020 йилда 2016 йилга нисбатан 993,9 млн. сўмга ошган;
банкларда ликвидлиликни таъминлаш мақсадида трансакцион депозитларнинг барқарор қолдиғи улушини ошириш таклифи АТ «Асакабанк»нинг 2020 йилга мўлжалланган «Ҳисоб сиёсати ва унинг асосий йўналишлари»да қабул қилинган ва киритилган (АТ “Асакабанк”нинг 2020 йил 31 декабрдаги СС–16/18–13-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасидаАТ “Асакабанк”да ликвидлиликни қоплаш меъёри коэффициентининг даражаси 2019 йилда 2016 йилга нисбатан 0,65 пунктга ошган;
мижозларнинг кредитор қарздорлигини камайтиришда юридик шахсларнинг тўлов мажбуриятлари юзасидан банк кафолатларини бериш таклифи АТ «Асакабанк»нинг 2020-2023 йилларда ривожлантириш Дастурида қабул қилинган ва киритилган(АТ “Асакабанк”нинг 2020 йил 31 декабрдаги СС–16/18–13-сон маълумотномаси).Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасидаАТ “Асакабанк”нинг комиссион даромадлари миқдори 2020 йилда 2016 йилга нисбатан 27,8 фоизга кўпайган;
тижорат банкларида тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида активлар ва мажбуриятлар ўртасидаги номувофиқликни йўқотиш, кредит риски кўрсаткичларининг меъёрий даражаларини таъминлаш таклифи АТ «Асакабанк»нинг 2020-2023 йилларда ривожлантириш Дастурида қабул қилинган ва киритилган (АТ “Асакабанк”нинг 2020 йил 31 декабрдагиСС–16/18–13-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижасидаАТ “Асакабанк”да 2020 йилда юқори ликвидли активларнинг ўсиш суръати (68,2%) беқарор пассивларнинг ўсиш суръатидан (66,5%) юқори бўлиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish