Sayt test rejimida ishlamoqda

Адашов Ғайрат Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳудудларнинг молиявий ресурсларини шакллантириш йўналишлари», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1159.
Илмий раҳбар: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тўраев Шавкат Шухратович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади молиявий ресурсларни шакллантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий ёндашувларни ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички инвестиция манбалари бўйича депозитлар улушини 34 фоизгача ошириш, қимматбаҳо металлар бозори имкониятларини кенгайтириш орқали аҳоли, микрофирмалар ресурсларини фаол жалб қилиш имконияти асосланган;
инвестицияларнинг ташқи манбаи сифатида тақдим этилган кредит линияларидан фойдаланган тадбиркорлик субъектларига олинган кредит суммасидан ҳисобланган фоизларни миллий валютада қайтариш таклиф этилган;
экспортни молиялаштириш учун кредитлар беришда айланма маблаҳлар учун 50 фоизгача давлат бюджети ҳисобидан компенсация бериш асосида тадбиркорликни кўллаб-қувватлаш таклиф этилган;
Тошкент вилоятини инвестиция фаолиятини режалаштириш, инвестицион жозибадорлиги ҳамда номарказлаштириш кўламини оширишнинг 2025 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Реал сектор корхоналари молиявий рискларини бошқариш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ички инвестиция манбалари бўлган депозитлар улушини ошириш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги "2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида" ги ПФ-5992-сонли Фармонининг 4-бандида ҳисобга олинган. Хусусан, молиявий хизматларнинг очиклиги оширилди, кам таъминланган жисмоний шахслар, қишлоқ аҳолиси, микрофирма ва кичик фирмаларнинг депозит операцияларига кириш имкониятлари кенгайтирилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 06/04-02-01-32/287-сон маълумотномаси).  Натижада, Тошкент вилоятидаги банклар депозитларининг умумий ҳажми 2020 йилнинг биринчи ярмида 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 33,7 фоизга ўсди ва 5 287,4 миллиард сўмни ташкил этган;
чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклиф Президентнинг 2018 йил 1 августдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция мухитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» ги фармони ижроси асосида амалга оширилди. Натижада Тошкент вилоятида халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди ва 1 миллиард АКШ долларлик шартномалар имзоланди. Нурафшонда "ақлли шаҳар", Чинозда логистика маркази қуриш ва Бўстонлиқда яхлит туристик инфратузилмани яратиш бўйича лойиҳалар имзоланган ((Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 06/04-02-01-32/287-сон маълумотномаси). Шунингдек, ушбу минтақага инвестицияларнинг ўсиш суръатлари 2020 йилнинг биринчи ярмида 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 60 фоизга ўсди ва режа прогнози 103,5 миллион AҚШ доллари ўрнига амалда 175 миллион AҚШ долларини ташкил этган;
Ўзбекистонда шаффоф бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида бюджетни қўллаб-қувватлашга ва унинг харажатлар қисмини молиялаштиришга йўналтирилган кредит линияларини жалб қилиш тўғрисидаги таклиф Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 декабрдаги 816-сонли Жаҳон банки иштирокида "Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарори асосида амалга оширилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 06/04-02-01-32/287-сон маълумотномаси).  Натижада республика ва Жаҳон банки ўртасида кредитларини 10 йил муддатга 250 миллион AҚШ доллари ва 30 йиллик муддатга 250 миллион AҚШ доллари миқдоридаги кредитларни жалб қилиш тўғрисида битим имзоланди. Бунинг натижасида 2021 йилга мўлжалланган бюджет харажатлари 500 миллион АКШ долларига камаяди;
экспорт қонунчилигининг имтиёзлари ва преференцияларига қатъий риоя этилишини назорат қилувчи идоралар ташкил этилганлиги минтақанинг ташқи савдо айланмасида экспорт улушини ошириш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 декабрдаги ПҚ-4069-сонли "Экспортга кўмаклашиш ва уни рагбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорида ҳисобга олинган.  Ушбу қарор ижроси асосида хом-ашё экспорти хажмини товар экспорти микдори билан мувофиклаштирувчи экспортни ривожлантириш агентлиги ташкил этилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 06/04-02-01-32/287-сон маълумотномаси). Натижада, Тошкент вилояти мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда республика ҳудудлари орасида етакчи ўринни эгаллади - 136,6 минг тонна.

Yangiliklarga obuna bo‘lish