Sayt test rejimida ishlamoqda

Розикова Дилшода Абдуллажановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Азот, фосфор, калийли ўғитлар ва хлорат тутган дефолиантлар олиш технологияси», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Т1275.
Илмий раҳбар: Хамдамова Шохида Шерзодовна, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.K/T.66.02.
Расмий оппонентлар: Султонов Боходир Элбекович, техника фанлари доктори; Тожиев Рустам Расулович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсимликларни комплекс озиқлантириш учун универсал таъсирга эга бўлган азот-фосфорли ва азот-фосфор-калийли мураккаб ўғитлар ва ғўза баргларига юмшоқ таъсир этувчи дефолиантлар олишнинг технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ЮКФКни хлорид кислотада парчалашда P2O5 ни ўсимлик ўзлаштирадиган шаклга ўтиш тезлигини вақтга боғлиқлиги аниқланган;
ЮКФКни хлорид кислотада парчалаб олинган хлоридфосфоркислотали бўтқани икки марта фильтрлаш орқали фосфоконцентрат олиш жараёни аниқланган;
фосфоконцентрат, таркибида азот тутган бирикмалар ва калий хлорид асосида NP- ва NPK- ўғитлар олиш имкониятлари асосланган;
хлоридфосфоркислотали бўтқа, NP- ва NPK-ўғитларнинг физик-механик, товар ва реологик хоссалари аниқланган;
янги турдаги комплекс NP- ва NPK-ўғитлар олишни материал оқими, иқтисодий кўрсаткичлари ҳисобланган ва технологик тизими ишлаб чиқилган;  
ЮКФКни хлорид кислотада парчалаш натижасида ҳосил бўлган кальций хлорид эритмаси асосида кальций хлоратли дефолиант олишни мақбул катталиклари аниқланган;
кальций хлорид эритмасининг  кристалл холдаги натрий хлорати билан конверсиялаш кинетикаси ҳарорат, концентрация ва вақтга боғлиқ ҳолда аниқланган ҳамда асосий таъсир этувчи моддаси кальций хлорат-хлориди бўлган суюқ дефолиант олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий МҚ фосфат хомашёсидан мураккаб ўғитлар ва дефолиант олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ЮКФКдан олинган фосфоконцентрат, аммоний нитрат  ва калий хлоридлар асосида NP- ва NPK-туридаги мураккаб ўғитлар олиш технологияси «Elektrokimyozavod» ҚК АЖнинг «2022-2024 йилларда амалиётга жорий жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Elektrokimyozavod» ҚК АЖнинг 2021 йил 26 октябрдаги 203-сон маълумотномаси). Натижада, озуқа компоненти юқори бўлган ҳамда қишлоқ хўжалиги талабларига мос келадиган  NP- ва NPK-туридаги мураккаб ўғитлар олиш имконини берган;
ЮКФКни хлорид кислотали парчалаб ва фильтрлаб олинган кальций хлорид эритмаси ҳамда натрий хлорат асосида  суюқ кальций хлорат дефолиант олиш технологияси «Elektrokimyozavod» ҚК АЖнинг «2022-2024 йилларда амалиётга жорий жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Elektrokimyozavod» ҚК АЖнинг 2021 йил 26 октябрдаги 203-сон маълумотномаси). Натижада, юқори самарадорликка эга бўлган суюқ кальций хлорат дефолианти ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish