Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманов Юсуф Қурбоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Олтинтоғ каолинларини пишишидаги физик-кимёвий жараёнлар ва “каолин-кварц-дала шпати” системасида нафис керамик материаллар синтези», 02.00.15 – Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/К316.
Илмий раҳбар: Эминов Ашрап Мамурович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сидиқов Абдужалол Сидиқович, кимё фанлари доктори, профессор; Бабаев Забибулло Камилович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Олтинтоғ кони каолинларини пишишидаги физик-кимёвий жараёнларни аниқлаш ва “каолин-кварц-дала шпати” учкомпонентли системасида нафис керамик материаллар синтези асосида паст ҳароратда пишадиган чинни буюмлари олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Олтинтоғ каолини, Кўкаёз кварц қуми, Питов дала шпати конларининг янги хомашёларига юқори ҳароратда ишлов берилганда содир бўладиган физик-кимёвий жараёнлар натижасида ҳосил бўлган кристалл фазаларнинг чинни технологик ҳусусиятларига таъсири ҳар томонлама ўрганилиб, муллит, кристобалит кристалларини нисбатан паст ҳароратда ҳосил бўлиши замонавий физик-кимёвий усуллар билан аниқланган;
«каолин-кварц-дала шпати» системада 1000-1300оС ҳарорат оралиғида гетероген фазадаги пишиш жараёнида синтез қилинган чинни намуналарида муллит, кварц ва кристобалитларнинг кристалл фазаларининг ҳосил бўлиши исботланган;
янги таркибдаги чинни намунаси фазавий микроструктураси шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари, ҳамда синтез қилинган чинни намуналари анъанавий хомашёдан олинган маиший-хўжалик чинни буюмлари билан таққослаганда юқори механик ва эстетик хусусиятларга эга эканлиги аниқланган;
чинни фазавий таркибида ҳосил бўлган муллит кристалларининг игнасимон (иккиламчи) морфологияси анъанавий хомашёдан олинган чиннида ҳосил бўлган муллитга нисбатан тўлиқ шаклланганлиги аниқланган;
чинни массаси тажриба намуналарига термик ишлов беришда “таркиб-структура-хосса” функционал боғлиқлигига “каолин-кварц-дала шпати” системасида дисперслик даражасининг пишиш ҳарорати пасайишига ижобий таъсири аниқланган;
икки компонентли “каолин-кварц”, “каолин-дала шпати” ва “каолин-кварц-дала шпати” алюмосиликат системаларида паст ҳароратда пишадиган намуналарни синтези натижасида суюқланиш ҳароратининг эвтектик нуқталари ва мақбул таркиблар соҳаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Олтинтоғ кони каолинларини пишишидаги физик-кимёвий жараёнларни тадқиқ этиш ва «каолин-кварц-дала шпати» системасида нафис керамик (чинни) материаллари синтези орқали маҳаллий хомашёлардан фойдаланиб, паст ҳароратда пишадиган таркибларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ноанъанавий маҳаллий хомашёлар асосида ишлаб чиқилган таркиб №П3- 20170920189 “Норуда хомашё ва иккиламчи ресурслар асосида иссиқликни ҳимояловчи оловбардош ва керамика материалларининг импорт ўрнини босувчи таркиблари ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада қўлланма материал сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 19 мартдаги 4/1255-843-сон маълумотномаси). Натижада, уч компонентли система асосидаги янги керамик массанинг мақбул компонент таркибларидан тайёрланган чинни намуналарини паст ҳароратда пишишидаги фазавий ўзгаришлар, кристалл фаза ва чинни структурасини ҳосил бўлишлари, пишиш жараёнида борадиган қаттиқ фазадаги кимёвий реакциялар лойиҳа доирасида илмий асосланган фундаментал маълумотлар олиш имконини берган;
каолин, кварц, дала шпати асосида ишлаб чиқилган керамик масса таркиби “ART GLOSS GALLERY” ҚКнинг «2023-2024 йилларда амалиётга жорий жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (“ART GLOSS GALLERY” ҚКнинг 2021 йил 2 декабрдаги 15/12-2021-6–сон маълумотномаси). Натижада, амалдаги стандарт талабларига жавоб берувчи, энергия тежамкор маҳсулотлар олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish