Sayt test rejimida ishlamoqda

Наврузов Нурали Итолмасовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бузоқлар колибактериозининг патоморфологияси ва иммунопрофилактикасида хитозан препаратининг роли», 16.00.02-Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродукцияси биотехникаси ва 16.00.03-Ветеринария микробиологияси, вирусологияси, эпизоотологияси, микологияси, микотоксикологияси ва иммунологияси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2021.1.PhD/V4.
Илмий раҳбарлар: Элмуродов Бозорбой Актамович, ветеринария фанлари доктори, катта илмий ходим; Мамадуллаев Гулмурод Хамидович, ветеринария фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд ветеринария медицинаси институти, DSc.06/30.12.2019.V.12.01.
Расмий оппонентлар: Дилмуродов Насриддин Бабақулович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Ахмедов Баходир Назарович, ветеринария фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бузоқлар колибактериозининг патоморфологик диагностикасини ишлаб чиқиш, касалликнинг олдини олиш ва даволашда хитозан асосидаги иммуностимуляторларнинг ролини илмий асослаш ва амалиётга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республикамиз ҳудудларида наслли бузоқлар колибактериозини тарқалишининг ўзига хос мавсумийлиги ва ёшга боғлиқлиги аниқланган;
нанополимер комплекс иммуностимуляторли хитозан препаратининг E.coli бактерияларига бактериостатик ва бактерицид таъсир этиши аниқланган;
колибактериозга қарши ГОА формол вакцина ва хитозан сукцинат (4%) ассоциацияси билан эмланган бузоқ, қўзи ва қуёнлар организмида IgM ва IgG иммуноглобулинлар миқдори ва антителолар титри (1:1600 гача) одатий вакцинацияга нисбатан юқори бўлиши аниқланган;
бузоқларнинг колибактериоз ва сальмонеллёзини даволовчи гипериммун қон зардоби тайёрлаш учун комплексли бактерия антигенини олиш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бузоқлар колибактериозининг патоморфологияси ва уни профилактика қилишда иммуностимуляторларнинг роли бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
«Бузоқларнинг колибактериоз ва сальмонеллёзини даволовчи гипериммун қон зардоби учун комплексли бактерия антигенини олиш усули» ишлаб чиқилган ва Республика Интеллектуал Мулк Агентлигидан «Ихтиро»га патент (№ IAP 06162) олинган. Натижада колибактериоз билан зарарланган бузоқларни даволаш самарадорлиги 90% дан юқори натижага эришилган.
«Бузоқлар колибактериозининг патоморфологик диагностикаси, профилактикаси ва даволаш бўйича тавсиянома» тасдиқланган ҳамда Самарқанд, Навоий, Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг қорамолчилик феремер хўжаликларига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 16 сентябрдаги 02/23-273-сон маълумотномаси). Натижада бузоқлар колибактериозини гипериммун қон зардоби билан даволаш ва олдини олишда юқори самарадорликка эришилган;
бузоқлар колибактериозини олдини олишда колибактериозга қарши ГОА формол вакцина ва хитозан сукцинат ассоциациясини қўллаш усули ветеринария амалиётига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 16 сентябрдаги 02/23-273-сон маълумотномаси). Натижада эмланган 1949 бош бузоқлар организмининг иммун тизими барқарорлашиб, қўлланилган вакцинанинг поствакцинал иммунфаоллиги самарадор бўлишига эришилган;
колибактериоз билан зарарланган наслли бузоқларни гипериммун қон зардоби билан даволаш усули жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 16 сентябрдаги 02/23-273-сон маълумотномаси). Натижада колибактериозга қарши ГОА формол вакцина ва хитозан сукцинат (4%) ассоциациясининг иқтисодий самарадорлиги 1 сўм харажатга 4,5 сўм фойда олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish