Sayt test rejimida ishlamoqda

Вахабова Дилфуза Хаитваевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида интеллектуал капиталдан самарали фойдаланиш йўллари”, 08.00.02 – “Макроиқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Iqt277.
Илмий раҳбар: Турсунходжаев Марат Лутфуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Dsc.14/30.12.2019.I.84.01.
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахимов Норим Раззакович, фан доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион ривожланиш шароитида Ўзбекистонда интеллектуал капиталдан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аёллар ўртача таълим давомийлигининг иқтисодий ўсишга таъсирини баҳолаш орқали олийгоҳларда кам таъминланган хотин-қизлар учун квота ажратиш таклифи камбағалликни қисқартириш чораларидан бири сифатида асосланган;
олий таълимнинг муҳандис-техник йўналиши битирувчиларининг жорий қилинган инновациялар ва яратилган янги технологиялар, дастурий воситалар орқали инновацион иқтисодиётга ўтишга таъсирини баҳолаш асосида техника университетлари фаолиятини такомиллаштириш йўллари таклиф этилган;
“таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси”ни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётнинг йўналишлари бўйича бакалавр, магистр, қайта тайёрлаш ва малака ошириш, ўрта махсус таълим, абитуриентларни талабаликка тайёрлаш, иқтисодий субъектларга консалтинг хизматлари кўрсатишга асосланган инновацион таълим хабини шакллантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари таклиф этилган;
келажакда мамлакат иқтисодиётини ўсиши, аҳоли сонида ёшлар улуши ошишини ҳисобга олган ҳолда уларни олий таълим билан қамраб олишни 70 фоизга етказиш бўйича узоқ муддатли  прогноз ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида интеллектуал капиталдан самарали фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аёллар ўртача таълим давомийлигининг иқтисодий ўсишга таъсирини баҳолаш орқали олинган натижа Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Олий ва ўта маҳсус таълим вазирлигига кам таъминланган хотин-қизлар учун алоҳида квоталар ажратиш бўйича таклифлар тайёрлашда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 2 июлдаги 02/22-01-10/20-960-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга тадбиқ қилиниши мамлакатда кам таъминланган аҳоли улушини қисқатириш, гендер тенглигини даражасини яхшилаш имкониятини яратган;
олий таълимнинг муҳандис-техник йўналиши битирувчиларининг инновацион иқтисодиётга ўтишга таъсирини баҳолаш асосидаги натижа Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Тошкент давлат техника университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 2 июндаги №02/22-01-10/20-960-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амаллиётга тадбиқ этиш мухандис-техник кадрларни таёрловчи республика олийгоҳларининг рақобатбардошлигини ҳамда уларнинг битирувчилари сифатини ошишига олиб келган;
“таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси”ни мустаҳкамлаш мақсадида замонавий таълим хабини шакллантириш бўйича таклифлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқишда қўлланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 2 июндаги 02/22-01-10/20-960-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга оширилиши, ёшларни олий таълим билан қамраб олишни ошириш, таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлашга олиб келган;
ёшларни олий талим билан қамраб олишнинг мақсадли прогноз параметрлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2020 йил 2 июндаги 02/22-01-10/20-960-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижани амалиётда жорий этилиши ёшларни олий таълим билан қамраб олишни бевосита рақамли иқтисодиётни ривожланиши билан боғлаш имкониятини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish