Sayt test rejimida ishlamoqda

Алисултонова Нигора Абибуллаевнанинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«Чингиз Айтматов асарларида фольклоризмлар типологияси», 10.00.08 – Фольклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.РhD/Fil1004.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети
Илмий раҳбар: Мирзаева Салимахон Райимжановна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фольклори институти, DSc.02/30.12/2019.Fil.46.02.
Расмий оппонентлар: Ёрматов Исомиддин Турғунович, филология фанлари доктори, профессор; Жўрақўзиев Нодир Имомқўзиевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Чингиз Айтматов асарлари фольклоризмларининг спецификасини, таснифини амалга ошириш принципларини, генезиси ва поэтик хусусиятларини очиб бериш, давр руҳияти ва ижодкор шахсияти муштараклигини белгилаб кўрсатишда фольклоризмларнинг ўрни ва ролини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Чингиз Айтматов асарларида ижтимоий турмуш тасвирига алоқадор этнографик фольклоризмлар (маросимлар ва иримлар мисолида), қаҳрамон нутқида акс эттирилган оддий ва аналитик фольклоризмлар (мақол, матал, олқиш, қарғишлар мисолида), жанрлар стилизацияси ва синтезлаштирилиши билан боғлиқ мураккаб фольклоризмлар (афсона, ривоят, эртак, қўшиқ мисолида), образ ва характер тасвирига оид стилизацион фольклоризмлар учраши аниқланган;
Чингиз Айтматов асарлари фольклоризмларининг миллий ўзига хослиги адибнинг келин ва қайнона образлари тасвирида халқона эстетик идеалга таяниш маҳорати, уларга оид семантик гештальтлар, “қиёмат” ва “охирзамон” тушунчалари билан боғлиқ мифологизмлар талқини, олам манзарасини яратишда “тоғ” этномаданий идиоглоссасидан фойдаланиш услуби ҳамда туя, от, буғу зоонимик образларини фольклорий асосларда ифода этгани асосланган;
Айтматов асарларида фольклоризмларни юзага чиқарувчи тасвир воситалари, ижтимоий-психологик омиллар, поэтик усуллар, ижодий анъана ва индивидуаллик, бадиий шакл ва мазмун уйғунлиги, услубий изланиш тамойилларининг ўзига хослиги замонавий адабиётшуносликнинг назарий тушунчаларига таяниб далилланган;
Чингиз Айтматовнинг фольклоризмлар яратиш адабий-эстетик тажрибасининг ўзига хослиги, қаҳрамон маънавий-ижтимоий ва психологик ҳаётини талқин этишда халқ оғзаки ижоди билан ёзма адабиёт анъаналарини синтезлаштириш маҳорати адибнинг фольклоризмлари билан боғлиқ шаклий-услубий изланишлари, поэтик ифода тарзининг бадиий контекстдаги ўрни исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чингиз Айтматов асарларида фольклоризмлар типологиясини тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган Ф1-ФА-043429, ФА-Ф1, Г002 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” (2012-2016 йй.) ҳамда ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 17 январдаги 152-сон маълумотномаси). Натижада фольклор ва ёзма адабиётнинг бир-бирига ўзаро таъсири асосланиб, бунда фольклоризмларнинг ўрни ва роли очиб берилган;
 “Кыргыз Республикасынын Улуттук жазуучулар союзу” (Қирғизистон Республикаси Миллий ёзувчилар уюшмаси)нинг 1196/1-сон йиғилишида диссертацияда илгари сурилган мулоҳазалардан замонавий ижодкорларнинг фольклордан фойдаланиш маҳоратини баҳолаш, уларнинг асарларидаги фольклоризмлар турларини кўрсатиб ўтиш учун қилинган маърузада фойдаланилган (Қирғизистон Республикаси Миллий ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 8 июлдаги 1196/1-сон маълумотномаси). Натижада уюшма аъзоларининг фольклоризмлар бўйича назарий тушунчаларини янада бойитишга эришилган;
Қирғизистон Республикаси “ЭлТР” давлат телерадиокомпаниясининг “Билим жана Илим” каналининг адабий-бадиий, маънавий-маърифий йўналишдаги “Саякбай”, “Адабият айдыӊы”, “Жан дүйнѳ”, “Бабалар баскан бараан жол” (25.08.2021. 01-8/47) номли теледастурларида Чингиз Айтматов ижоди бўйича берилган эшиттиришларда фойдаланилган (Қирғизистон Республикаси “ЭлТР” давлат телерадиокомпаниясининг “Билим жана Илим” каналининг 2021 йил 25 августдаги 01-8/46-сон маълумотномаси). Натижаси телетомошабинларнинг Чингиз  Айтматов ижодига қизиқиши кучайтирилган;
Андижон телерадиокомпаниясининг “Маънавият – қалб кўзгуси”, “Xазинамсан китоб” кўрсатувлари, “Радиомутолаа” ва “Маънавият сарчашмаси” эшиттиришларида Ч.Айтматовнинг фольклордан фойдаланиш маҳорати таҳлил этишда фойдаланилган (2021 йил 22 сентябрдаги 20-24/241-сон маълумотнома). Натижада бу эшиттиришларнинг мазмунини илмий жиҳатдан бойитишга муваффақ бўлинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish