Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражапова Кумуш Машариповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нутқий кўникмаларни ривожлантиришга тизимли ёндашишнинг илмий методик асослари (5–7 синф она тили дарслари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped1666.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий раҳбар: Бобожонов Фарҳод Қурбанбаевич, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Қозоқбой Бойбекович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳамроев Ғофиржон Ҳасанович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълимнинг она тили дарсларида зарур грамматик маълумот ва матнлар устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг нутқий кўникмаларини тизимли равишда ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим тизимида нутқий кўникмаларни ривожлантиришга тизимли ёндашишнинг методик асослари ишлаб чиқилган ва унинг она тили таълимида тутган ўрни, жамият тараққиёти, шахс камолотидаги аҳамияти зарур грамматик маълумотлар ва шунга мос нутқий малака ҳосил қилувчи ўқув материалларни параллел қўллаш орқали асосланган;
нутқий кўникмаларни ривожлантиришга тизимли ёндашиш, хусусан, ўқувчида тинглаб тушуниш, ўқиб тушуниш, гапириш ва ёзиш кўникмаларини матн устида ишлаш орқали бир машғулотнинг ўзида ҳосил қилиш методикаси ишлаб чиқилган;
турли нутқ вазияти ва барча нутқ услубларига хос матнлар устида ишлаш орқали ўқувчиларда тинглаб тушуниш, ўқиб тушуниш, гапириш ва ёзиш кўникмаларини тизимли ривожлантиришнинг методик таъминоти прагматик ўқув топшириқларга асосланган ҳолда яратилган;
нутқий кўникмаларни зарур грамматик маълумотлар ва турли нутқий вазиятларга тайёрловчи дидактик матнлар асосида тизимли ривожлантириш ўқувчиларда ҳаёт учун зарур бўлган коммуникатив, ихтиёрий нутқ вазиятига мослашиш, ўз фикрини турли шаклларда равон ва ихчам ифодалай олиш малакаларини ҳосил қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Она тили машғулотларида нутқий кўникмаларни ривожлантиришга тизимли ёндашиш мавзуси тадқиқи жараёнида эришилган илмий натижалари асосида:
умумий ўрта таълим тизимида нутқий кўникмаларни ривожлантиришга тизимли ёндашишнинг методик асослари ишлаб чиқилган ва унинг она тили таълимида тутган ўрни, жамият тараққиёти, шахс камолотидаги аҳамияти зарур грамматик маълумотлар ва шунга мос нутқий малака ҳосил қилувчи ўқув материалларни параллел қўллаш ҳақидаги хулосалардан 2017-2020 йилларда бажарилган Ф3-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алифбоси ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётни ривожлантириш методикаси” номли фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон филиалининг 2021 йил 13 июлдаги 153-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг янги алифбо ва имло қоидаларига билан боғлиқ бобларининг назарий жиҳатдан бойишига эришилган;
нутқий кўникмаларни ривожлантиришга тизимли ёндашиш, хусусан, ўқувчида тинглаб тушуниш, ўқиб тушуниш, гапириш ва ёзиш кўникмаларини матн устида ишлаш орқали бир машғулотнинг ўзида ҳосил қилиш тўғрисида ишлаб чиқилган методикалардан 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-Г003 «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил  02 августдаги 189/1-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши ҳақидаги амалий қисмининг илмий далиллар билан бойитилишига эришилган;
турли нутқ вазияти ва барча нутқ услубларига хос матнлар устида ишлаш орқали ўқувчиларда тинглаб тушуниш, ўқиб тушуниш, гапириш ва ёзиш кўникмаларини тизимли ривожлантиришнинг методик таъминоти прагматик ўқув топшириқлари ҳақидаги натижалардан 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-Г003 «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил  02 августдаги 189/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг амалий қисми барча нутқ услубларига хос матнлардаги сўз ясалиши тўғрисидаги фикрлар билан бойитилган;
нутқий кўникмаларни зарур грамматик маълумотлар ва турли нутқий вазиятларга тайёрловчи дидактик матнлар асосида тизимли ривожлантириш ўқувчиларда ҳаётучун зарур бўлган коммуникатив, ихтиёрий нутқ вазиятига мослашиш, ўз фикрини турли шаклларда равон ва ихчам ифодалай олиш малакаларини ҳосил қилиши ҳақидаги фикрлар билан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Қорақалпоғистон миллий телерадиокомпанияси томонидан эфирга узатилган “Гавҳар сўзлар”, “Ассалому алайкум Қарақалпағистан”, “Тилга эътибор – элга эътибор”, “Мерос” кўрсатувларида чиқишлар қилинган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қорақалпоғистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 20 августдаги 01-02/ 402-сон маълумотномаси). Натижада аҳолига она тилини асраш, уни ривожлантириш, ўқитиш, жамият орасида мавқейини ошириш бўйича керакли тавсия ва тушунтиришлар берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish