Sayt test rejimida ishlamoqda

Джамалдинова Шахло Облобердиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактаб адабий таълимида халқ оғзаки ижоди намуналарини муаммоли метод асосида ўрганиш йўллари” (5–9-синфлар мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1646.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
Илмий раҳбар: Ҳусанбоева Қундузхон Парпалиевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Ниёзметова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қодиров Валижон Абдурахмонович, педагогика  фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 5-9 синфлар адабиёт дарсларида халқ оғзаки ижоди намуналарини муаммоли таълимдан фойдаланган ҳолда ўрганиш методикасини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адабиёт дарсларида халқ оғзаки ижоди намуналари муаммоли методдан фойдаланган ҳолда ташкил этилса, барча ўқувчиларнинг маънавий камолоти, билим олишга бўлган қизиқишлари, ижодий тасаввури, мустақил ва мантиқий тафаккур даражаси ошиши мумкинлиги исботланган;
“Адабиёт” дарсликларида берилган мақоллар, топишмоқлар, эртак ва достонлар каби  халқ оғзаки ижоди намуналари мисолида дарс машғулотлари жараёнида муаммоли вазиятларни ташкил этиш методикаси яратилган;
5-синфда топишмоқлар ва эртаклар, 6-синфда мақоллар ва қўшиқлар, 7-синфда “Равшан” достони, 8-синфда “Кунтуғмиш” достони ва 9-синфда “Алпомиш” достони мисолида ўқувчилар олдида муаммоли савол ва топшириқлар қўйиш, муаммоли вазиятлар яратиш ва қўйилган муаммонинг ечимини топиш методикаси яратилган;
адабиёт дарсларида муаммоли таълимдан самарали фойдаланиш учун 5-9-синфлар ёшидаги ўсмирлар руҳий ҳолати ва интеллектуал имкониятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 5-9 синф ўқувчиларини  адабиёт дарсларида халқ оғзаки ижоди намуналарини муаммоли методдан фойдаланишнинг, назарий-амалий хусусиятлари тадқиқи натижалари асосида:
адабиёт дарсларида муаммоли таълимдан самарали фойдаланиш учун 5–9-синфлар ёшидаги ўсмирлар руҳий ҳолати ва интеллектуал имкониятлари ҳақидаги, “Адабиёт” дарсликларида берилган халқ оғзаки ижоди намуналари: мақоллар, топишмоқлар, эртак ва достонлар мисолида муаммоли вазиятларни ташкил этиш методикасидан тажриба ишларини олиб боришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 20 апрелдаги 02-02/3-1178-сон маълумотномаси). Тажриба ишларини олиб бориш жараёнида ўқувчилардаги муаммоли савол ва топшириқларнинг ечимини топишга бўлган қизиқиш, ўз-ўзини ривожлантиришга интилиш, ўз нуқтаи назарига эга бўлиш ва ўз фикрини ҳимоя қила олиш, ҳамда ихтисослик фанларини ўқитиш, малака ошириш курслари, юқори синф ўқитувчиларининг дарс самарадорлигини оширишга эришилган;
5-синфда топишмоқлар ва эртаклар; 6-синфда мақоллар ва қўшиқлар; 7-синфда “Равшан” достони; 8-синфда “Кунтуғмиш” достони ва 9-синфларда “Алпомиш” достони мисолида ўқувчилар олдида муаммоли савол ва топшириқлар қўйиш орқали муаммоли вазиятлар яратиш ва қўйилган муаммонинг ечимини топиш методикаси юзасидан келинган хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институти инновацион лойихалар маркази томонидан амалга оширилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат чет тиллар инститтининг 2021 йил 12 августдаги 1696/30.02.04-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа юқори синф ўқувчиларнинг фикрлаш, мантиқий тафаккур, муаммоли саволлар ҳамда муаммоли вазиятлар ечимини топиш даражасининг ўсиш ҳолати, ўқувчиларнинг муаммоли вазиятлар ечимини топишга бўлган қизиқишлари, уларнинг ижодий тасаввур ва тафаккурининг ривожланиш даражасини илмий тасниф асосида ўрганилгани ўзбек ва инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этишда етакчи омиллардан бири эканлиги ҳақидаги назарий маълумотлар билан бойиган;
муаммоли савол ва топшириқлар, қўйилган муаммоли масалалар ўқувчиларнинг мустақил, тафаккури ва фаолиятини ривожлантириш омили эканлиги асосланган хулосалардан Халқ таълими вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 20 апрелдаги 02-02/3-1178-сон маълумотномаси). Натижада юқори синфлар адабиёт таълимида муаммоли ўқитиш технологиясига таяниб иш олиб бориш ижобий самара бериши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish