Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердиева Шахноза Набижоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Замонавий адабиётда нон-фикшнинг ўзига хослиги (рус, ўзбек ва беларус насри мисолида)», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fil594.
Илмий раҳбар: Камилова Саодат Эргашевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Петрухина Наталья Михайловна, филология фанлари доктори, профессор; Пардаева Зулфия Жураевна, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рус, ўзбек ва беларус насридаги нон-фикшн адабиётининг турли кўринишлари асосида ҳужжатли келиб чиқиши устун бўлган замонавий адабиётнинг бадиий ўзига хослигини муаллиф образи ва хужжатли тасвир тимсолида аниқлаш.
III Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«нон-фикшн», «ҳужжатли келиб чиқиши устун бўлган адабиёт» тушунчалари бадиий адабиёт билан журналистиканинг бирлашувидан шаклланган бадиий ижодкорликнинг ўзига хос кўриниши, шунингдек, унинг бадиий тўқимага эмас, балки муаллифнинг «дунё ва одам» тушунчаси призмаси орқали ифодаланадиган ҳодисалар, воқеалар, қаҳрамонларнинг ҳужжатли аниқ тасвирланишига асосланган адабий тоифа эканлиги далилланган;
ҳужжатли келиб чиқиши устун бўлган бадиий насрнинг аниқлик, ишончлилик, далилланганлик, ҳақиқий персонажларнинг мавжудлиги, ҳужжатларни ҳар томонлама ўрганиш, воқеа содир бўлган вақтдан узоқлашиш, муаллифнинг алоҳида аҳамиятли роли, бадиий воқелик сифатида «содда усулда ёзилган хатлар»нинг бадиий мазмунга сезиларсиз ҳолда сингдирилиши каби хусусиятлари исботланган;
ўзбек, рус ва беларус адабиётида ҳужжатли келиб чиқиши устун бўлган адабиётнинг пайдо бўлиши, шаклланиши, фаолланиши ва гуллаб-яшнаши каби тарихий ва маданий даврийлиги ҳамда бугунги кунда у умумий актуаллашиш ва гуллаб-яшнаш босқичини бошидан кечираётганлиги асосланган;
муаллифлик тасвирининг бадиий асарда икки ва ундан ортиқ кўринишдаги образда берилишини  ўзида акс эттирувчи рус, беларус ва ўзбек адабиётида ҳужжатли келиб чиқиши устун бўлган асарлардаги воқеалар иштирокчиси, гувоҳ, йилномачи-мемуарист, тадқиқотчи олим, муаллиф-публицист, муаллиф-суҳбатдош, тажрибали устоз каби муаллиф образининг типологияси даллиланган;
А.Солженициннинг «Архипелаг ГУЛАГ», С.Алексиевичнинг «У войны не женское лицо», Н.Каримовнинг «Чўлпон» асарларидаги ҳужжатли тасвир ва муаллиф «мен»и вазифаларининг биридан иккинчисига кўчиш ҳолатлари ҳужжатли келиб чиқиши устун бўлган замонавий асарлардаги матнни яратишда етакчи тамойиллар эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. рус, беларус ва ўзбек нон-фикшн асарларининг таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
«нон-фикшн», «ҳужжатли келиб чиқиши устун бўлган адабиёт» тушунчалари бадиий адабиёт билан журналистиканинг бирлашувидан шаклланган бадиий ижодкорликнинг ўзига хос кўриниши, шунингдек, унинг бадиий тўқимага эмас, балки муаллифнинг «дунё ва одам» тушунчаси призмаси орқали ифодаланадиган ҳодисалар, воқеалар, қаҳрамонларнинг ҳужжатли аниқ тасвирланишига асосланган адабий тоифа эканлигига оид хулосаларидан Термиз давлат университетида фан дастурлари, ишчи дастурлар ва ўқув-услубий мажмуаларни шакллантириш, республика олий таълим муассасаларидаги адабиётшунослик, таржима назарияси ва амалиёти, Европа ва ўзбек таржимашунослиги илмий тараққиёти анъаналари ҳамда тарихи билан талаба ва тадқиқотчиларни таништиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 26 октябрдаги 89-03-4209-сон маълумотномаси). Натижада талаба ва тадқиқотчиларининг нон-фикшннинг замонавий адабиётшуносликдаги ўрни ва аҳамияти тўғрисидаги билим ва кўникмаларини оширишга эришилган;
ҳужжатли келиб чиқиши устун бўлган бадиий насрнинг аниқлик, ишончлилик, далилланганлик, ҳақиқий персонажларнинг мавжудлиги, ҳужжатларни ҳар томонлама ўрганиш, воқеа содир бўлган вақтдан узоқлашиш, муаллифнинг алоҳида аҳамиятли роли, бадиий воқелик сифатида «содда усулда ёзилган хатлар»нинг бадиий мазмунга сезиларсиз ҳолда сингдирилиши каби хусусиятлари оид таклиф ва хулосалардан 2015-2020 йилларда бажарилган Ф-1-06 рақамли «Истиқлол даври ўзбек адабиёти Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 26 октябрдаги 89-03-4209-сон маълумотномаси). Натижада, нон-фикшн адабиёти таҳлилида таклиф қилинган қиёсий усул жаҳон адабий жараёни тараққиёти призмасида ўзбек адабиётини ўрганиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ўзбек, рус ва беларус адабиётида ҳужжатли келиб чиқиши устун бўлган адабиётнинг пайдо бўлиши, шаклланиши, фаолланиши ва гуллаб-яшнаши каби тарихий ва маданий даврийлиги ҳамда бугунги кунда у умумий актуаллашиш ва гуллаб-яшнаш босқичини бошидан кечираётганлиги, шунингдек, муаллифлик тасвирининг бадий асарда икки ва ундан ортиқ кўринишдаги образда берилишини  ўзида акс эттирувчи рус, беларус ва ўзбек адабиётида ҳужжатли келиб чиқиши устун бўлган асарлардаги воқеалар иштирокчиси, гувоҳ, йилномачи-мемуарист, тадқиқотчи олим, муаллиф-публицист, муаллиф-суҳбатдош, тажрибали устоз каби муаллиф образининг типологияси борасидаги хулосалардан Сурхондарё вилояти рус маданият маркази томонидан ўтказилган «Знакомимся с новыми жанрами современной литературы» тадбирини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон рус маданий марказининг 2021 йил 27 февралдаги 02-28-сон маълумотномаси). Натижада, замонавий адабиётшуносликда «нон-фикшн адабиёти», «ҳужжатли тасвир», «маърифий роман», «ҳужжатга асосланган асар», «овозлар романи», «бадиий тадқиқотлар тажрибаси» тушунчалари асосланган;
А.Солженициннинг «Архипелаг ГУЛАГ», С.Алексиевичнинг «У войны не женское лицо», Н.Каримовнинг «Чўлпон» асарларидаги ҳужжатли тасвир ва муаллиф «мен»и вазифаларининг биридан иккинчисига кўчиш ҳолатлари ҳужжатли келиб чиқиши устун бўлган замонавий асарлардаги матнни яратишда етакчи тамойиллар эканлигига оид хулосалардан Сурхондарё вилояти «Ишонч» телеканалида 2019 йил 16 ноябрда эфирга узатилган «Роль науки в воспитании молодёжи»  дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти «Ишонч» телекарадиоканалининг 2021 йил 9 сентябрдаги 215-сон маълумотномаси). Натижада томошабинлар А.Солженицин, С.Алексиевич ва Н.Каримов асарларининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлдилар, бу эса ўз навбатида томошабинларда эстетик дидни вужудга келиши ва ривожланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish