Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуразакова Шахида Рахимовнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чет тил дунё манзарасини шакллантиришда ижтимоий-маданий лакуналарнинг дидактик потенциали (филологик ОТМ 1-2 курслари)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1322.
Илмий раҳбар: Махкамова Гульнара Турдахуновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01 рақамли Илмий кенгаш қошида тузилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Расулова Махфуза Инамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Чет тили дунё манзарасини шакллантиришда лакунлашган характердаги ижтимоий-маданий бирликларини потенциалини асослаш ва   уларни   инглиз тили факультети 1-2- курсларида  ўқитишни махсус методикасини ишлаб чиқишдан иборат
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 инглиз, рус, ўзбек  тилларидаги   ижтимоий-маданий, лакуналарнинг дунё манзарасидаги вербал-семантик ва когнитив тезаурусларидаги таркибий элементлари ва ижтимоий-маданий  бирликларнинг  ўрни аниқланган;
тил ва хулқ-атвор даражасидаги ижтимоий-маданий лакуналар ҳамда 1 2 курс талабаларида чет тил дунё манзарасини шакллантиришда оғзаки, ёзма  нутқда учрайдиган ижтимоий маданий бўшлиқларни бартараф этиш усуллари аниқланган;
ОТМлар инглиз тили факультетлари 1-2 курс талабалари инглиз тили дарсларида чет тил дунё манзарасини шакллантириш учун ижтимоий-маданий лакуналарни ўқитиш усули мазмунан ва технологик жиҳатдан такомиллаштирилган;
ОТМлар инглиз тили факультетлари 1-2 курслари инглиз тили дарсларида ижтимоий-маданий лакуналарни ўрганиш асосида чет тил дунё манзарасини шакллантириш ва уларнинг дидактик воситаларини қўллаш усулларининг “Ижтимоий-маданий лакуналарни ўрганиш” номли модели ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чет тил дунё манзарасини шакллантиришда ижтимоий-маданий лакуналарнинг дидактик потенциали юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
ижтимоий-маданий лакуналарнинг дунё манзарасининг вербал-семантик ва когнитив тезауруси, чет тил дунё манзарасини шакллантиришдаги ўрнини аниқлашга оид диссертация илмий хулоса ва тавсияларидан Алишер Навои номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети бакалавриат талабалари учун инглиз тили бўйича “Grammar” ва “Speaking” ўқув қўлланмаларини яратишга мўлжалланган ФЗ 201908172 рақамли «Ўзбек тилини ўқитиш корпусини яратиш» амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 02-15/750-сон маълумотномаси). Натижада коммуникатив компетенциянинг таркибий қисмларини шакллантириш учун инглиз тилидаги ўқув материаллари сифатини оширишга эришилган;
тил ва хулқ-атвор даражасидаги ижтимоий-маданий лакуналар ҳамда 1 2 курс талабаларида чет тил дунё манзарасини шакллантиришда уларни бартараф этиш усулларига оид назарий-амалий хулосалардан Гулистон давлат университетида Арканзас Спринг Халқаро Тил Маркази (Arkansas Spring International Language Centre) билан биргаликда амалга оширилган «Инглиз тили салоҳиятини ошириш лойиҳаси» (“English language capacity building project”) доирасида фойдаланилган (Гулистон давлат университетининг 2021 йил 25 февралдаги 01-30-13/22-сон  маълумотномаси). Натижада чет тил ўқитувчилари ўртасида коммуникатив ва услубий компетенцияларни эгаллаш даражаси ошишига эришилган.
1-2-курс талабалари чет тил дунё манзарасини шакллантириш шароитида ижтимоий-маданий лакуналарни ўрганиш мақсадида ишлаб чиқилган "Ижтимоий-маданий лакуналарни ўрганиш" модели бўйича кўрсатма ва материаллар (Низомий номидаги Тошкент давлат  университетининг 02-07-3965/04 рақамли маълумотномаси) дан фойдаланилган. Натижада филологик йўналишдаги олий ўқув юртлари 1- 2 курсларида инглиз тилини ўқитиш воситалари такомиллаштирилган ва 1 -2 курс талабаларининг инглиз тилини билиш даражаси ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish