Sayt test rejimida ishlamoqda

Сеитназарова Гулжаҳан Суханатдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Янги давр журналистикасида ижодий  маҳоратнинг ўрни ва аҳамияти (Қорақалпоғистон  матбуоти  материаллари  мисолида», 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fil915.
Илмий раҳбар: Мўминов Файзулла Абдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Тешабаева Дилфуза, филология фанлари доктори, профессор; Дониёров Салим, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ матбуотида янгиланишлар даври ва ислоҳотларнинг моҳиятини очиб беришда журналистларнинг ижодий маҳоратининг ўзига хос жиҳатларини аниқлашдан иборат.
II. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ даврий нашрлари фаолиятини янги давр журналистикаси меъёрлари асосида модернизациялаш, журналист маҳоратини янги поғонага олиб чиқадиган рақамли тенденцияларга жадал мослаштириш ҳамда асар таъсирчанлигини таъминлаш, аудитория эътиборини жалб қилишга доир ижодий талаблар шакллантирилган;
журналистика функциялари ва принципларининг янги давр журналистикасига хос таснифи, журналистик маҳоратда материал муаммосини тўғри  қўйиш  ва уни  изчил  ёритиш, журналистик ижод психологияси ва аудитория томонидан ахборотни қабул қилиш имкониятлари, журналистик материалнинг ҳужжатлилиги, бадиийлиги ҳамда публицистлилиги, ватанпарварлик тамойили,  байналмилаллик каби стратегик ёндашувларнинг аҳамияти далилланган;
медиа йўналишларининг замонавий модификацияси ва Ғарбдаги «янги журналистика»нинг ўзига хос хусусиятларини таҳририят ижодига жорий этиш даврий нашрлар контенти ва рейтингини кўтаришнинг самарали усули эканлиги, қорақалпоқ матбуотида чоп этилган материалларнинг сифат кўрсаткичлари, салмоғи, жамиятдаги мавжуд ижтимоий муаммоларни кўрсатиб бериш ва танқид қилишда журналистик тактиканинг олдинги даврларга нисбатан фарқ қилиши, анъанавий журналистик матн тузишда фактларни аргументациялаш ва унинг интерпретацияси, ахборот етказиш услуби, сўз ва тил бирликларидан фойдаланиш маҳорати ҳамда жанр имкониятларининг кенгайгани далилланган;
медиаконвергенция шароитида журналистик асар контенти сифатини яхшилаш, ОАВ ходимлари ва журналистларнинг касбий компетенцияси, ижодий маҳоратини ошириш бўйича мавзуий ва технологик, шаклий ва мазмунни тақдим этишда таҳририятлар фаолияти муҳим аҳамият касб этиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши.  Янги давр журналистикасида ижодий маҳоратнинг ўрни ва аҳамиятинининг қорақалпоқ матбуоти материаллари асосидаги тадқиқи бўйича олинган натижалар, илмий хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялар асосида:
журналистиканинг янги даври ва миллий ОАВнинг янгиланишлар жараёнида журналистларнинг ўрни ва ижтимоий мавқеи, матбуотнинг ислоҳотлар мазмуни ва аҳамиятини очиб беришдаги хизмати бўйича таҳлилларидан Қорақалпоғистон ОАВ ходимлари ва журналистлар фаолиятида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 28 июлдаги 41-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ даврий нашрлари фаолиятини янги давр журналистикаси меъёрлари асосида модернизациялаш, журналист маҳоратини янги пағонага олиб чиқадиган рақамли тенденцияларга жадал мослаштиришга хизмат қилган;
матбуотда чоп этилаётган асарлар журналистик фаолиятнинг асосий принцип ва функциялари талабларига мослиги, ҳозирги замонавий журналистика қайси принциплар асосида иш олиб бориши ва қандай функцияларни бажариши лозимлиги бўйича олинган хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг нашрлари - “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти томонидан илмий-амалий манба сифатида қўлланилган (“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририятининг 2021 йил 16 июлдаги 112-сон маълумотномаси). Натижада, янги давр журналистикаси нуқтаи назаридан журналистика функциялари ва принципларининг янги таснифи таҳририятнинг ижодий фаолиятига кенг жорий этилган;
таҳририятнинг ижодий фаолиятни самарали ташкил қилиш ва аудитория  талабларига мос равишда фаолият юритишга оид фикр-мулоҳазаларидан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2021 йил 19 июлдаги 01-02/368-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон телерадиоканалининг «Хабар бағдарламалар Бас редакциясы», «Жәмийетлик-сиясий ҳәм социал-экономикалық бағдарламалар Бас редакциясы» ва «Саз-сәўбет ҳәм кеўил ашар бағдарламлар Бас редакциясы» таҳририятлари томонидан тайёрланадиган кўрсатувлар ва эшиттиришларнинг сифатини  ошиши ва телерадио материаллари мазмунини янгиланишлар жараёнига ҳамоҳанг бойитилишига асос бўлган;
қорақалпоқ матбуотида чоп этилган материалларнинг сифат кўрсаткичлари, салмоғи, жамиятдаги мавжуд ижтимоий муаммоларни кўрсатиб бериш ва танқид қилишда журналистик тактиканинг олдинги даврларга нисбатан фарқ қилиши, анъанавий журналистик матн тузишда фактларни аргументациялаш ва унинг интерпретацияси, ахборот етказиш услуби, сўз ва тил бирликларидан фойдаланиш маҳорати ва жанр имкониятларининг кенгайганига оид хулосаларидан Қорақалпоғистон матбуоти ва оммавий ахборот воситалари фаолиятида кенг фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасининг 2021 йил  27 июлдаги БК-01-325-сон маълумотномаси) ва (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Маҳкамасининг нашрлари - “Еркин Қарақалпақстан” ва “Вести Каракалпакстана” газеталари таҳририятининг 2021 йил 28 июлдаги 90-сон маълумотномаси). Натижада, ОАВ ходимлари ва журналистларнинг касбий компетенцияси, ижодий маҳоратини ошириш бўйича мавзуий ва технологик, шаклий ва мазмунни тақдим этишда таҳририятлар фаолиятига доир концепция ва амалий тавсиялари қорақалпоқ даврий нашрлар контенти сифатини ошириш ва рейтингини янада кўтаришда манба вазифасини бажарган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish