Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдаматов Фарход Ражабовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактаб география таълимида экологик ўлкашунослик воситасида ўқувчиларнинг ижодий фаолият тажрибасини шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (география) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Ped68.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Авазов Шериммат, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Рахимов Атаназар Каримович, педагогика фанлари доктори, доцент; Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович, география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактаб география таълими жараёнида экологик ўлкашунослик воситасида ўқувчиларнинг ижодий фаолияти тажрибасини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
география таълими мазмуни ўқувчиларда ижодий фаолият тажрибасини шакллантиришга доир ўқув материаллари билан анализ, синтез, таққослаш, абстракциялаш, умумлаштириш, хулосалаш каби ўқув мақсадларига уйғун тарзда горизонтал ва вертикал бойитиб бориш алгоритми географик муҳитга ҳиссий-қадриятли муносабат тизимини қарор топтириш орқали такомиллаштирилган;
мактаб география таълими орқали ўқувчиларда ижодий фаолият тажрибасини шакллантириш тузилмаси мотивацион, когнитив, рефлексив, жараёнли таркибий асосларнинг билишга қизиқиш, ижодий топқирликка интилиш, эмпирик ва назарий билимларга эгалик, ўз-ўзини таҳлил қилиш ва баҳолаш, мантиқий операцияларга асосланган кўникмаларни ўзлаштириш каби кўрсаткичлар билан бевосита ва билвосита қайта алоқага киришиш даражаси валидлигини белгилаш орқали аниқлаштирилган;
маърифий экологик ўлкашунослик воситасида ўқувчиларда ижодий фаолият тажрибасини шакллантириш моделининг технологик компонентини  лойиҳалаш, ўқувчиларнинг машғулотларга ижодий ёндашувини (комбинацион, инновацион ва тадқиқий ижодкорлик) таъминлаш, машғулотларнинг бориши ва натижаларини мониторинг қилиш, ўқувчиларда ижодий фаолият тажрибасини шакллантириш самарадорлигини таъминлайдиган методик шарт-шароитларнинг продуктивлик жиҳатини оптимал ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
география таълимида ўқувчиларнинг ижодий фаолияти тажрибасини шакллантириш методикасининг локал-модулли даражаси экоўлкашуносликнинг адабий, картографик, статистик, анкета сўрови, дала тадқиқоти методлари ва тавсифлаш, сабаб-оқибат боғланишини ўрнатиш, моделлаштириш, лойиҳалаш, баҳолаш, прогнозлаш каби методик усулларини факультатив ва тўгарак машғулотларида вариатив қўллашнинг дидактик имкониятларини кенгайтириш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактаб география таълимида экологик ўлкашунослик воситасида ўқувчиларнинг ижодий фаолияти тажрибасини шакллантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
география таълими мазмунини ўқувчиларда ижодий фаолият тажрибасини шакллантиришга доир ўқув материаллари билан анализ, синтез, таққослаш, абстракциялаш, таснифлаш, умумлаштириш, хулосалаш каби ўқув мақсадларига уйғун тарзда горизонтал ва вертикал бойитиб бориш алгоритмини географик муҳитга ҳиссий-қадриятли муносабат тизимини қарор топтириш мантиқига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан А-1-230. “Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси” дарслиги ва “Экологик ўлкашунослик” ўқув-методик қўлланмасини тайёрлаш” (2015-2017 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 10 сентябрдаги 02-07-2267/04-сон маълумотномаси). Натижада, экологик ўлкашунослик воситасида география таълимида ўқувчиларда ижодий фаолият тажрибасини шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
мактаб география таълими орқали ўқувчиларда ижодий фаолият тажрибасини шакллантириш тузилмасини мотивацион, когнитив, рефлексив, жараёнли таркибий асосларнинг билишга қизиқиш, ижодий топқирликка интилиш, эмпирик ва назарий билимларга эгалик, ўз-ўзини таҳлил қилиш ва баҳолаш, мантиқий операцияларга асосланга кўникмаларни ўзлаштириш каби кўрсаткичлар билан бевосита ва билвосита қайта алоқага киришиш даражаси валидлигини белгилаш орқали аниқлаштириш, маърифий экологик ўлкашунослик воситасида ўқувчиларда ижодий фаолият тажрибасини шакллантириш моделининг технологик компонентини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан   ЁА-1-ОТ-0-80469. “Ёшларда атроф оламдаги тартиб ва таркибий тузилиш мукаммаллигини ҳис этиш қобилиятини ривожлантиришнинг назарий ҳамда амалий имкониятларини татбиқ этиш” (2015-2017 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 10 сентябрдаги 02-07-2267/04-сон маълумотномаси). Натижада, география таълимида ўқувчиларнинг ижодий фаолияти тажрибасини шакллантиришда ижодий топшириқлар тизимидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
география таълимида экологик ўлкашунослик воситасида ўқувчиларнинг ижодий фаолияти тажрибасини шакллантириш методикасининг локал-модулли даражасини экоўлкашуносликнинг адабий, картографик, статистик, анкета сўрови, дала тадқиқоти методлари ва тавсифлаш, сабаб-оқибат боғланишини ўрнатиш, моделлаштириш, лойиҳалаш, баҳолаш, прогнозлаш каби методик усулларини муаллифлик факультатив ва тўгарак машғулотларида вариатив қўллашнинг дидактик имкониятларини кенгайтириш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва мулоҳазалардан “Oʻzbekiston tarixi” телеканалининг “Taqdimot” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУКнинг 2021 йил 18 августдаги    02-40-1329-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаби табиий фанлар ўқитувчиларининг методик компетентлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish