Sayt test rejimida ishlamoqda

Махсумова Садоқат Қосимжон қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда таҳририятлар бошқарувининг шаклланиши ва замонавий тенденциялари”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fil1474.
Илмий раҳбар: Тошпўлатова Назира Қурбоновна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Маматова Якутхон, филология фанлари доктори; Дониёров Салим филология фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оммавий ахборот воситалари ва журналистик ишларнинг рақамлашуви натижасида таҳририятлар менежменти ҳамда ижодий жараёнлар бошқаруви концепциясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мамлакатда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтиришда медиа бошқаруви ҳамда полиграфик кўринишдаги форматдан рақамли форматга ўтиш жараёнида таҳририятлар бошқаруви ҳал қилувчи роль ўйнаши аниқланган;
медиа менежментнинг анъанавий бошқарувдан фарқ қилиши, таҳририят фаолиятини йўлга қўйишда ташкилий, тузилмавий, иқтисодий бошқарув билан бир қаторда ижодий жараённи бошқаришга алоҳида ёндашув зарурлиги, унда бош муҳаррир ходимлар ўртасида меҳнат тақсимотининг ташкилий-психологик жиҳатларига эътибор қаратиши муҳимлиги исботланган;
оммавий ахборот воситаларини бошқариш концепциялари босма нашрлар, телеканаллар, интернет сайтлари юзасидан бир-биридан фарқ қилиши далилланиб, таҳририятлар  низомларини такомиллаштириш зарурлиги аниқланган;
таҳририятларда иш тақсимоти ва босма нашрлар тарғиботини амалга ошириш бўйича ижодий концепция ишлаб чиқилиб, унда медиаконвергенция шароитида ОАВ бошқаруви ва ахборот самарадорлигини ошириш учун таҳририят  ходимларининг ижодий имкониятларини ҳисобга олиш ва  янгича медиа контент яратиш борасида замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш зарурлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда таҳририятлар бошқарувининг шаклланиши ва замонавий тенденцияларини тадқиқ қилиш юзасидан ишлаб чиқилган хулоса ва амалий таклифлар асосида:
рақамлашаётган медиа шароитида таҳририятлар фаолиятини тизимли ташкил этиш бўйича таклифлардан мамлакатни модернизация қилишда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш билан боғлиқ устувор вазифалар ижросини таъминлаш, уларнинг фаолиятини тўғри ташкил этиш, медиа маконда холис ахборот манбаларини кўпайтириш, жумладан, таҳририятларнинг бир форматдан бошқа форматга ўтиш жараёнини самарали ташкил этишда фойдаланилган (“Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти” давлат унитар корхонасининг 2021 йил 3 июндаги 237-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот таҳририятда журналист фаолиятини тўғри ташкил қилиш ва замонавий шаклда самарали иш юритишда ёрдам берган;
таҳририятлар аудиториясини кенгайтиришда интернет платформаларидан унумли фойдаланиш, бунда ходимлар билим ва кўникмасини ошириш бўйича таклифлардан медиаконвергенция шароитида босма нашрларнинг интернет тармоғида фаолият юритиши, турли ижтимоий тармоқлар учун контент тайёрлаётганда муҳим жиҳатлар, мавжуд ишчи кучидан фойдаланиш, газета расмий сайтига мақола тайёрлайдиган журналистларнинг билим ва кўникмаларини такомиллаштиришда фойдаланилган (“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” бирлашган таҳририяти 2021 йил 3 июндаги 52-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот yuz.uz сайти учун контент тайёрлаш, таҳририят жамоаси ишини самарали йўлга қўйишда ёрдам берган;
таҳририят ишини тарғиб этишда ижтимоий тармоқлардан мақсадли фойдаланиш бўйича таклифлардан Ўзбекистон медиа маконидаги ўзгаришларга мослашаётган таҳририятлар ишини йўлга қўйишда, ижтимоий тармоқларда саҳифа очиш ва юритишда фойдаланилган (“Маҳалла” газетаси ва “Маҳалла кўзгуси” журналининг 2021 йил 4 июндаги 58–сон маълумотномаси). Натижада таҳририятнинг ижтимоий тармоқларда “xolis_nazar” номидаги саҳифалари иш бошлади, уларда контент яратиш, аудитория билан ишлашда муҳим манба сифатида ёрдам берган;
таҳририятларда ижодий бошқарувни самарали ташкил этиш бўйича таклифлардан телекўрсатувларни тайёрлаш, ижодий жамоа билан ишлаш, уларнинг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 3 июндаги 01-13-946–сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот “Муносабат”, “Ассалом Ўзбекистон” каби телелойиҳаларда ижодий муҳитни самарали ташкил этишда ёрдам берган;
таҳририятлар ижодий бошқарувида раҳбар ва ходим муносабатларини тўғри йўлга қўйиш бўйича таклифлардан таҳририятда бош муҳаррирнинг ишлаш тизими, журналист билан психологик яқинлик ва ҳамкорликни йўлга қўйиш, ижод учун қулай меҳнат шароити яратиш масалаларига эътибор қаратишда фойдаланилган (“Daryo.uz” таҳририятининг 2021 йил 4 июндаги 04/06-сон маълумотномаси). Натижада, интернет нашрининг мавжуд саҳифаларини бойитиш,  журналистларнинг билим ва кўникмаларини такомиллаштириш, таҳририят бошқарувини ташкил этишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish