Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматова Хилола Мухиддиновна
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларга креатив ёндашув асосида инглиз тили ўқитишнинг методикасини такомиллаштириш (мустақил таълим мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2020.4.PhD/Ped624.
Илмий раҳбар: Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Джумабаева Жамила Шариповна, филология  фанлари доктори, профессор в.б, Юзликаев Фарид Рафаэлович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг мустақил таълими жараёнида креатив ёндашув асосида инглиз тилини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тили ўқитишда талабаларнинг креатив фикрлаш компонентлари (мотивацион, когнитив, амалий, рефлексив)ни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари ижодий тoпшириқлар (аssesment, оpen space, blogs) воситасида узвийлик ва узлуксизлик тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари (равонлик, ностандартлик, мослашувчанлик, янги ғоялар яратиш) талабаларнинг креатив фаолияти даражалари (репродуктив, продуктив, қисман изланишли)ни тадқиқот мазмунига мос ҳолда модификациялаш асосида аниқлаштирилган;
креатив ёндашув асосида инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг ижодий фикрлашини такомиллаштириш жараёни модели мустақил таълимда оғзаки (speaking) ва ёзма (writing) нутқни ривожлантиришга йўналтирилган амалий курс топшириқлари, матн яратишнинг тўрт босқичли тизими (МЯТБ-4) воситасида такомиллаштирилган;
масофавий таълим орқали инглиз тилини ўқитишда талабалар креатив компетентлигини ривожлантиришнинг эвристик усуллари (тандем, баҳс-мунозара) муқобиллик ва ҳaмкoрликда ўқитиш технологияси асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларга креатив ёндашув асосида инглиз тили ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
инглиз тили ўқитишда талабаларнинг краетив фикрлаш компонентлари (мотивацион, когнитив, амалий, рефлексив)ни ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини ижодий тoпшириқлар (аssesment, оpen space, blogs) воситасида узвийлик ва узлуксизлик тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштириш, баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари (равонлик, ностандартлик, мослашувчанлик, янги ғоялар яратиш)ни талабаларнинг креатив фаолияти даражалари (репродуктив, продуктив, қисман изланишли ва креатив)га ва тадқиқот мазмунига мос ҳолда модификациялаб амалда жорий этиш, креатив ёндашув асосида инглиз тилини ўқитишда талабаларнинг ижодий фикрлашини такомиллаштириш жараёни моделини мустақил таълимда оғзаки (speaking) ва ёзма (writing) нутқни ривожлантиришга йўналтирилган амалий курс топшириқлари, матн яратишнинг тўрт босқичли тизими (МЯТБ-4) воситасида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсилар “110000-Педагогика” бакалавриат таълим йўналишининг давлат таълим стандарти (“Ўзстандарт” агентлиги томонидан 2015 йил
22 июлда тасдиқланиб, 361998-сон рақам билан Давлат рўйхатидан ўтказилган) мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 10 мартдаги 89-03-1043-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тили ўқитишда талабаларнинг креативлик фикрлашини ривожлантиришнинг дидактик имониятлари такомиллаштирилган;
тaлaбaлаpнинг крeaтив қобилиятини ривожлантириш технологиялари (“Дизайн-фикрлаш”, “SCАМРER, “Фикрлашнинг олти шляпаси”), инглиз тилини ўқитишда мустақил таълимнинг амалий методларини қўллашга оид тавсиялардан Гулистон давлат университети, Қўқон, Нукус давлат педагогика институтларининг бакалавр таълим йўналишида, шунигнгдек “Ёш таржимонлар” тўгараги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 10 мартдаги 89-03-1043-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тили ўқитиш методларининг самарадорлиги, ҳаётийлиги ва илмий асослари мустаҳкамланиб, талабаларнинг креатив фаолияти ривожланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish