Sayt test rejimida ishlamoqda

Элмуратова Умида Фархадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон таълим тизимига инновацияларнинг татбиқ этилиш жараёнлари (1991-2016 йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tar42.
Илмий раҳбар: Муртазаева Раҳбар Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Хатамов Тохир Абдумуталович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Ўзбекистонда таълим тизимига инновацияларни татбиқ қилиш борасида амалга оширилган сиёсат моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республика давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг ташаббускорлигини, уларнинг мустақиллиги, ижодий ўзлигини намоён қилишга қаратилган ижодкорлик ва ностандарт фикрлаш тарбия усулларини кенг жорий қилиш орқали болаларнинг шахсияти, ижодий қобилиятларини ривожлантириш учун махсус таълим майдони шакллантирилганлиги далилланган;
таълим жараёнига инновацион педагогик ва ахборот технологияларни жорий қилишда маҳаллий инноваторлар тажрибаси негизида умумтаълим мактаб – ихтисослашган мактаб – халқаро мактаб занжири кўринишидаги дифференциал “Ўзбек мактаби” механизмининг муомалага киритилиши битирувчиларда иш берувчилар томонидан талаб қилинадиган компетенцияларини шакллантириш имконини берганлиги асосланган;
мактабдан ташқари таълим босқичини модернизациялаш мақсадида “Тарбия марказлари” ташкил этилганлиги, бундай марказларнинг фан тўгараклари ҳамда касб(ҳунармандчилик)ка асосланган самарали фаолияти асосий ва қўшимча таълимни интеграциялашуви асосида инновацион жараёнларни лойиҳалашда яхлит ёндашувни ишлаб чиқишга хизмат қилганлиги асосланган;
олий таълим муассаларини модернизациялаш жараёнида интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш механизмларининг тўлиқ ишлаб чиқилмаганлиги соҳаларда инновацион фаолиятни таъминловчи кадрларни мутаносиб равишда тайёрлашга тўсқинлик  қилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон таълим тизимига инновацияларнинг татбиқ этилиш жараёнларига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлардан:
таълим жараёнига инновацион педагогик ва ахборот технологияларни жорий қилишда маҳаллий инноваторлар тажрибаси негизида умумтаълим мактаб – ихтисослашган мактаб – халқаро мактаб занжири кўринишидаги дифференциал “Ўзбек мактаби” механизмининг муомалага киритилиши битирувчиларда иш берувчилар томонидан талаб қилинадиган компетенцияларини шакллантириш имконини берганлиги ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 654-сонли “Бухоро вилояти Қоракўл туманида “Халқаро математика мактаби”ни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 22 августдаги 06-02/5-2476-сон маълумотномаси). Натижада келажакда халқаро миқёсда “ЎЗБЕК МАКТАБИ” (Uzbek school) нинг намунавий формуласини яратишга ҳамда республикамизнинг барча вилоятларида шундай таълим муассасалари филиалларини ташкил қилиш имкониятини яратган;
Ўзбекистон олий таълим муассаларининг модернизациялаш жараёнига ривожланган давлатлар ўқув юртларини жалб қилинмаганлиги, бюджетдан ташқари маблағлардан фойдаланишда айрим чекловларларнинг мавжудлиги, интелектуал мулкни ҳимоя қилиш механизмларининг ишлаб чиқилмаганлиги барча соҳаларда инновацион фаолиятни таъминловчи кадрларни мутаносиб равишда тайёрлашга тўсқинлик  қилганлиги бўйича илмий натижаларидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида  бажарилган А-1-37 рақамли “Ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ижтимоий-педагогик жиҳатларини илмий-амалий тадқиқ этиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 89-03-3725-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзбекистон тарихи” фанидан таълим ислоҳотларига оид ҳамда Ўзбекистоннинг дунё рейтинги ва индексларидаги нуфузини ўрганишга қаратилган мавзуларни ёритиш имкониятини яратган;
мактабдан ташқари таълим босқичини модернизациялаш мақсадида Фарғона ва Бухоро вилоятларида “Тарбия марказлари” ташкил этилганлиги, бундай марказларнинг фан тўгараклари ҳамда касб (ҳунармандчилик)ка асосланган самарали фаолияти асосий ва қўшимча таълимни интеграциялашуви асосида инновацион жараёнларни лойиҳалашда яхлит ёндашувни ишлаб чиқишга хизмат қилганлиги ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” каналида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 3 декабрдаги 02-10-1237-сон маълумотномаси). Ушбу маълумотлар томошабинларнинг таълим тизимига инновацияларни татбиқ қилишга қаратилган ислоҳотлар, таълим тизими ривожига ўз ҳиссасини қўшган инноваторлар тўғрисидаги тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish