Sayt test rejimida ishlamoqda

Халибаева Гузал Батировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чаноқ аъзоларининг травматик шикастланишларида даволаш тактикасини танлашдаги комплекс нур ташхиси» 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib361.
Илмий раҳбар: Икрамов Адхам Ильхамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Юсупалиева Гулнора Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Тиляков Акбар Буриевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нур тасвирлашнинг замонавий усуллари комплексини қўллаш орқали чаноқ аъзоларининг травматик шикастланишларида нур ташхислашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чаноқ суяклари синишлари, айниқса дорсал комплекснинг ностабил шикастланишлари турларида мултиспирал компьютер томографияси ёрдамида суякнинг бўлакли силжишлари ва ёнбош-думғаза ҳам дақов симфизи узилишларини аниқ визуализациясига эришилган холда чаноқнинг хирургик стабилизацияси асосланган;
чаноқ-сон бўғимларида субхондрал синишлар ва пайлар узилишларида қов симфизи шикастланишларининг тоғай дискидаги гиперинстенсив майдонлари, суяк субхондрал қисмида гиперинтенсив локал эзилишлар, ёнбош-думғаза бирлашмаларида суюқликнинг борлиги каби белгилар орқали чаноқ структураси жароҳатларининг магнит резонанас томография семиотикаси исботланган;
мультиспирал компьютер томография усулини қўллаш асосида, чаноқ стабил шикастланишларида локал қон қуйилишлар, ротацион ностабил ва вертикал стабил шикастланишларда  «моляр тиш» симптоми ёрдамида қорин олди қон қуйилишлари, вертикал ностабил жарохатларида чаноқ бўшлиғи ва ундан юқори қисмларда қорин олди ва қорин орти қон қуйилишлари каби   чаноқ жарохатларининг турларига нисбатан қорин орти қон қуйилишлари  нурли семиотикаси асосланган;
чаноқ аъзолари травматик жарохатларида мультиспирал компьютер томографик ангиография ва дигитал субтракцион ангиография ёрдамида 3-4 тартибдаги умумий ёнбош артериялари даражасида стоп-контраст ва псевдоаневризма каби қўшимча ангиографик белгилар аниқланган хамда улар асосида давомли қон қуйилишларини тухтатиш ва чанок ичи томирлари эмболизациясини ўтказиш имкониятини асослаши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чаноқ аъзоларининг травматик шикастланишларида даволаш тактикасини танлашдаги комплекс нур ташхисоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чаноқ аъзоларининг травматик шикастланишларини такомиллаштириш ташхислашга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Чаноқ аъзоларининг травматик шикастланишларининг нур ташхисоти» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 22 июлдаги 8н-р/320-сон маълумотномаси). Олинган натижалар чаноқ жароҳати механизмлари ва баъзи клиник жиҳатларини ҳамда чаноқ аъзоларининг травматик шикастланишларини турли нурли ташхислаш усулларини қўллаш орқали нурли белгиларини яхшилашга имкон берган;
чаноқ аъзоларининг травматик шикастланишларида даволаш тактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд ва Андижон вилоятлари филиаллари клиник  амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 30 июл 8н-3/140-сон маълумотномаси). Олинган натижалар чаноқ аъзоларининг травматик шикастланишлари ва уларнинг асоратлари бўлган беморларда рентгенография, компьютер томография ва ультратовуш текшириш усулларини комплекс қўллаш орқали жарроҳатдан кейинги давр ва реабилитация босқичларида нурли ташхислаш сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish