Sayt test rejimida ishlamoqda

Тухтабаева Гулчехра Махамаджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гипертензив  синдромли ҳомиладорларда  m-HEALTН  технологияси маркерларини ишлаб чиқиш», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib820.
Илмий раҳбар: Юсупбаев Рустем Базарбаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази PhD.04/05.06.2020.Tib.114.01.
Расмий оппонентлар: Уринбаева Нилуфар Абдужаббаровна, тиббиёт фанлари доктори; Каримова Нилуфар Набиджоновна, тиббиёт фанлари доктори. доцент.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гипертензив синдромли ҳомиладор аёлларда mHealth  технологияси маркерларини ишлаб чиқиш, гипертензив синдромли ҳомиладорликни олиб бориш тактикасини такомиллаштириш орқали акушерлик ва перинатал асоратларни камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор гипертензив синдромли ҳомиладорликда амбулатор босқичида она ва ҳомила гемодинамикаси маркерлари (КТГ, ЎртАБ, ВенО) комплекси кўрсаткичлари холатига боғлиқ ҳомиладорликни хавфсиз олиб бориш аниқланган;
илк бор қон босимини сутка давомида мониторинги (ҚБСМ)  асосида аниқланган суткалик гемодинамик профилллар ЎртАБ, найт-пикер ва нон-диппер кўрсаткичлари гипертензия кучайиши, муддатдан олдин туғруқ асоратлари ривожланиши билан ўзаро боғлиқлиги исботланган;
илк бор гипертензив синдромли ҳомиладорларни кардиотокограмма (Фишер мезонлари), бачадон-йўлдош-ҳомила  комплекси допплерометрияси ва ҚБСМ кўрсаткичлари ўзгаришлари мудатдан аввал туғдириш рационал тактикасини танлаш имконини бериши аниқланган;
гипертензив синдромли ҳомиладорликда патологик кардиотокография кўриниши ва Фишер мезони кўрсаткичида (<5) балл пайдо бўлиши ҳомила гемодинамикасидаги хавфли ўзгаришларга пропорционал  боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гипертензив синдромли ҳомиладорларда mHealth технологияси маркерларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
m-Health технология маркерларини ишлаб чиқишда гипертензив синдромли ҳомиладорларда артериал босим бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқиқлган «m-Health технология маркерларини ишлаб чиқишда гипертензив синдромли ҳомиладорларда артериал босим суткалик мониторингини қўллаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 июндаги 8н-д/64-сонли маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома аёлларда хомиладорлик гипертензив синдромли хавфи ривожланишини эрта ташҳислаш ва олдини олишга  хизмат қилган;
гипертензив синдромли ҳомиладорларда mHealth технологияси маркерларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар амалий тиббиётда қўлланилиб, хусусан Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси ва Наманган вилояти перинатал марказининг клиник амалиётига татбиқ этилган. Натижада аёлларда хомиладорлик даврида гипертензив синдромли хавфи пайдо бўлишини  олдини олишга  хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish