Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдуллаев Зайниддин Яхшибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир деструктив холецистит билан беморларнинг хирургик давосини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib.1450.
Илмий раҳбар: Давлатов Салим Сулаймонович PhD, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Мамур Мустафаевич тиббиёт фанлари доктори; Махмудов Улугбек Маруфджанович тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси»
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўткир деструктив холецистит билан беморларнинг даволаш натижаларини хирургик тактикани такомиллаштириш орқали яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
стресс гормонларнинг миқдори динамикада, операциядан олдин, асосий жарроҳлик аралашуви вақтида ва танланган жарроҳлик усулига боғлиқ равишда операциядан кейинги 3 – суткада аниқланган;
организмнинг индивидуал ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўткир деструктив холецистит билан беморларни жарроҳлик даволаш тактикасини танлаш учун дастур ишлаб чиқилган;
минилапаротом усулда холецистэктомияни хавфсиз бажариш, операция вақтида қон кетиш ва ўт йўллари ятроген шикастланишлари хавфини камайтириш имконини берувчи жарроҳлик асбоби – «жароҳат кенгайтиргич» орқали такомиллаштирилган;
холецистэктомия ўтказган беморлар ҳаёт сифатини баҳолаш учун қўлланиладиган специфик шкала операциядан кейинги давр кечишига ва постхолецистэктомик синдром юзага келишига таъсир қилувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўткир деструктив холецистит билан беморларни жарроҳлик даволашни яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўткир деструктив холецистит хирургия бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўткир деструктив холецистит хирургияси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги 8н-р/984-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома ПХЭСни олдини олишга комплекс ёндашув орқали ўткир деструктив тошли холециститни жаррохлик йўли билан даволаш имконини берган;
 ўткир деструктив холецистит билан беморларни юритиш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўткир деструктив холецистит билан беморларни юритиш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги 8н-р/996-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар операция йўлини тактикасини танлашни мақбуллаштириш имконини берган;
ўткир деструктив тошли холецистит билан беморларни ташхислаш ва жаррохлик йўли орқали даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш, хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-клиникаси жаррохлик бўлими, Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси ва Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 ноябрдаги 8н-з/437-сон маълумотномаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 15 декабрдаги 08-09/19851-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши операциядан кейинги эрта асоратлар частотасини 13,4% дан 1,7% гача, ПХЭС юзага келиш частотасини 24,0% дан 6,3% гача пасайтириши ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳамда холецистэктомия ўтказган беморларда ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish