Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Зокир Тоштемировичнинг
фан доктори (DSc) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион ёндашув асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг ўқув-билиш компетентлигини ривожлантириш технологияси”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Ped237.    
Илмий маслаҳатчи: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Педагогик инновaциялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳимматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мирсолиева Мухаббат Тўхтасиновна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертaция йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълимда бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг ўқув-билиш компетентлигини инновацион ёндашув асосида ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак касб таълими ўқитувчиларини инновацион методологик ёндашув асосида касбий-педагогик (таълимий, маънавий-маърифий, илмий-тадқиқот, ишлаб чиқариш-технологик, лойиҳалаш-конструкторлик) фаолиятга тайёрлашнинг концептуал дидактик тизимига асосланган ўқув-билиш компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари ва ташкилий-тузилмавий модели функционал талаблари мазмунан модернизациялаштирилган;
бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг ўқув-билиш фаолиятини персоналлаштириш (индивидуаллаштириш ва дифференцациялаштириш), ўз-ўзини актуаллаштириш ҳамда шахсий портфолиосини бойитиш асосида ўқув-билиш компетентлигини ривожланишининг анъанавий ҳамда электрон таълим ресурслари тайёрлаш орқали мобил-дидактик ва ўқув-методик контенти олий таълимнинг кредит-модуль тизими талаблари асосида ишлаб чиқилган;
талабаларнинг ўқув-билиш компетентлигини ривожлантиришда муаммоли (problematic), модулли (modular), лойиҳа (project) таълим технологияларининг мақсадли лойиҳалаштириш-моделлаштиришга қаратилган (мотивацион, интеллектуал, муаммоли, амалий ва креатив йўналганлик) имкониятларидан фойдаланилган ҳолда умумкасбий ва ихтисослик фанларида қўллаш бўйича ташкилий методик тизими (муаммоли вазиятларни ечишга қаратилган процессуал-технологик) компонентлари такомиллаштирилган;
олий таълимнинг кредит-модуль тизими ва  масофавий таълимни рақамлаштириш талабларига адекват ҳолда талабалар ўқув-билиш компетентлигини ривожлантирувчи “пауэр сейвинг” (power saving), “рейчер” (recher), “креатор” (creator) инновацион таълим технологиялари ҳамда “дуал компетент” (dual competent), “интеллектуал контроверс” (intellectual contrоvers), “демонтер” (demonter) методлари ишлаб чиқилган, аудитория машғулотларида ҳамда мустақил таьлимини ижодий фаоллаштирувчи омили сифатида ўзини-ўзи (кучли, кучсиз ва мувозантловчи) ривожлантиришга йўналтирилган технологияси такомиллаштирилган;  
инновацион ёндашув асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг ўқув-билиш компетентлигини мотивацион, когнитив, фаолиятли, креатив компонентлари бўйича ривожланганлигининг дифференциаллашган  даражаларини объектив  баҳоловчи диагностик, прогностик параметр ва индикаторларини натижавий таҳлилининг миқдор ва сифат аспектлари мазмунан оптималлаштирилган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион ёндашув асосида бўлажак касб таълими ўқитувчилари ўқув-билиш компетентлигини ривожлантиришнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: 
инновацион ёндашув асосида касб таълими (қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш) йўналиши талабаларининг касбий билим, кўникма, малакаларни шакллантириш ҳамда ўқув-билиш компетентлигини ривожлантириш жараёнининг яхлитлигини, уларнинг касбий фаолиятга муваффақиятли мослашишини таъминловчи педагогик шарт-шароитлар асосида талабалар ўқув-билиш компетентлигини ривожлантиришга қаратилган “пауэр сейвинг”, “рейчер”, “креатор” инновацион таълим технологиялари, “дуал компетент”, “интеллектуал контроверс”, “демонтер” методлари ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг 002084, 002126, 003557, 002087, 002085, 002086-сон муаллифлик гувоҳномалари). Натижада мазкур инновацион технологиялар ва методлар бўлажак касб таълими ўқитувчилари ўқув-билиш компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган; 
“Касбий педагогика” (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 1186-сон буйруғига асосан тасдиқланган, гувоҳнома рақами 1186-068), “Касб таълими методикаси” (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 1186-сон буйруғига асосан тасдиқланган, гувоҳнома рақами 1186-065), “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғига асосан тасдиқланган, гувоҳнома рақами 418-132) дарсликлари, Тошкент давлат техника университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтларида 5111000 – Касб таълими (соҳалар бўйича) бакалавриат таълим йўналишлари ва 5А111000 – Касб таълими (соҳалар бўйича) магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашда фойдаланилган. Натижада мазкур ўқув адабиётлар талабаларнинг фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда унинг шахсини ўзига хос хусусиятлари, қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган ҳамда олий таълим муассасаларида юқори малакали бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашга хизмат қилган; 
“Касб таълими методикаси” электрон дарслиги, “Касбий педагогика”, “Таълим технологиялари” электрон дарслик мобил илова дастурлари ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг 13512, 12026, 09570-сон муаллифлик гувоҳномалари). Натижада мазкур механизм глобаллашув шароитида талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини самарали амалга ошириш ва мустақил таълим натижаларини объектив баҳолашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish