Sayt test rejimida ishlamoqda

Садикова Фируза Махмуджановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг мустақил-ижодий фаолиятини компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштириш (профессионал таълим соҳа йўналишлари мисолида)”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped2643.   
Илмий раҳбар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ ҳўжалигини механизациялаш мухандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Педагогик инновaциялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти,  DSс.03/30.12.2019.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; 
Етакчи ташкилот: Бухоро мухандислик-технология институти.
Диссертaция йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларининг мустақил ижодий фаолиятини компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларнинг ижодий фаолиятини ташкил этишнинг лойиҳалаш, тадқиқотчилик, конструкциялаш босқичларини белгилаш ҳамда ўқув жараёни сифатини оширишда мустақил таълимнинг ролини асослаш натижасида касбий фанлар бўйича мустақил таълимни амалга оширишнинг ташкилий-педагогик шароитлари ва талабаларни мустақил таълимга жалб этиш имкониятлари аниқлаштирилган;
талабаларнинг мустақил ижодий фаолиятини такомиллаштириш моделининг структуравий тузилмаси компетенциявий ёндашув талаблари ҳамда мустақил таълим олишдан асосий мақсадлар (янги билим олиш усулларини эгаллаш, жараёнларни мустақил таҳлил қила олиш, билимларни чуқурлаштириш, кенгайтириш ва тартибга солиш)ни ўзаро интеграциялаш асосида мазмунан такомиллаштирилган. 
талабаларнинг профессионал соҳалари бўйича олган билимларини амалиётда қўллай олишни шакллантиришда мустақил ижодий фаолиятни ташкил этишга қаратилган мустақил иш йўриқномалари  ҳамда ўқув-дидактик таъминоти, фанлар бўйича ахборотлар базаси ўқитишнинг интерфаол технологиялари (on-line мулоқот, тақдимот, лойиҳа, “Sindikat”, Project Method, Case Study)ни қўллаш имкониятлари кенгайтирилган.  
компетенциявий ёндашув асосида талабаларни мутахассисликка хос ижодий фаолиятга тайёргарлик даражалари (тадқиқотчилик, ўз фаолиятини ўзи бошқариш ва ривожлантириш) ҳамда талабаларнинг мустақил ижодий фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг мустақил ижодий фаолиятини компетенциявий ёндашув асосида методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
талабаларининг ижодий фаолиятни ташкил этишнинг лойиҳалаш, креативлик, тадқиқотчилик, конструктциялаш босқичларини белгилаш ҳамда  ўқув жараёни сифатини оширишда мустақил таълимнинг ролини оширишга доир  тавсиялардан “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” (2017-2021 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган  (Жиззах политехника институтининг 2021 йил 11 декабрдаги 02-2060-2065-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари талабаларида мустақил таълим олиш ва ўз-ўзини ривожлантириш қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларнинг мустақил ижодий фаолияти сифатига ўқитувчи ва талаба ўртасидаги тармоқли ўзаро алоқа самарадорлиги ва ҳамда мустақил таълим олишда билим олиш усулларини эгаллаш, жараёнларни мустақил таҳлил қила олиш, билимларни чуқурлаштириш, кенгайтириш ва мустақил таълимни назорат қилишни тартибга солишга қаратилган ишланмалар “Педагогика. Психология”, “Тарбиявий ишлар методикаси”, “Касбий педагогика” ва “Таълим технологиялари” фанларидан мустақил иш йўриқномалари ҳамда “Олий таълим муассасаси талабаларининг мустақил ишлари самарадорлигини ошириш” методик таъминоти мазмунига сингдирилган (Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг 2021 йил 6 июндаги 81-09-13-1276-сон далолатномаси). Мазкур тавсиялар “Педагогика. Психология”, “Тарбиявий ишлар методикаси”, “Касбий педагогика”  ва “Таълим технологиялари” фанларидан мустақил ишларни ташкил этиш  самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
талабаларнинг профессионал соҳалари бўйича олган билимларини амалиётда қўллай олишини таъминлашда мустақил ижодий фаолиятни ташкил  этишга қаратилган ахборотлар базаси, ўқитишнинг “on-line мулоқот” “тақдимот”, “лойиҳа”, “Sindikat”, “Project Method”, “Case Study” каби интерфаол технологияларини қўллаш орқали «Тарбиявий иш методикаси» ўқув-дидактик таъминоти ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг 2021 йил 6 июндаги 81-09-13-1276-сон далолатномаси). Мазкур ўқув-дидактик таъминот ахборот муҳитида мустақил таълимни ташкил этишнинг “on-line мулоқот”, “тақдимот”, “лойиҳа”, “Sindikat”, “Project Method”, “Case Study” каби шаклларини қўллаш орқали талабаларни мустақил ижодий фаолиятга тайёрлаш сифатини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish