Sayt test rejimida ishlamoqda

Мустафоев Голиб Султонмуродовичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ жойларда хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини ошириш йўллари”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt913.
Илмий раҳбар: Султонов Шодиёр Абдуҳалилович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.I.60.03  
Расмий оппонентлар: Илхомжон Юлдашевич Умаров, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Баҳодирхон Шаҳриёрович Сафаров, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  Қишлоқ жойларда хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини оширишга оид илмий-услубий тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий ва иқтисодий омиллар таъсири, хизматларнинг ривожланиш босқичлари ва таркибини эътиборга олган ҳолда “Рақамли хизматлар” ва “Хизмат кўрсатиш” соҳаси тушунчалари такомиллаштирилган;
қишлоқ жойларда аҳолига кунлик иш билан таъминлаш хизматларини кўрсатиш мақсадида “Меҳнат маркази”ни ижтимоий-иқтисодий фаолиятини ташкил этиш таклиф этилган;
қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш соҳасида  “профессионаллик”, “ижодкорлик”, “тезкорлик”, “шижоатлилик”, “жисмоний қобилият”, “чаққонлик”, “инноваторлик” каби омиларининг аҳоли бандлигини  таъминлашдаги меҳнат салоҳиятини оширишнинг иқтисодий кўрсатгичларига таъсири асосланилган;
қишлоқ жойларда хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашнинг 2030 йилгача бўлган даврдаги прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ жойларда хизматлар соҳасини ривожлантириш ва аҳоли бандлигини ошириш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ижтимоий ва иқтисодий омиллар таъсири, хизматларнинг ривожланиш босқичлари ва таркибини эътиборга олган ҳолда “Рақамли хизматлар” ва “Хизмат кўрсатиш” такомиллаштирилган тушунчалари “Хизматлар соҳаси иқтисодиёти” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сонли буйруғи, 359-238 рақамли гувоҳномаси). Ушбу таклифнинг қўлланилиши рақамли хизматлар,  замонавий хизмат кўрсатиш шаклларини илмий асослаш, амалиётга татбиқ этиш орқали хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш учун имкониятлар яратган;
қишлоқ жойларда аҳолига кунлик иш билан таъминлаш хизматларини кўрсатиш мақсадида “Меҳнат маркази”ни ижтимоий-иқтисодий фаолиятини ташкил этиш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги амалиётида аҳолини иш билан таъминлашнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 6 январдаги 01/00-04/07-108 – сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш республикамизда иш излаб, даромад топиш истагида бўлганларни кунлик иш билан таъминлайди ва даромад топиш имконини берган;
қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини таъминлашда меҳнат салоҳиятини аниқлаш кўрсаткичлари ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги амалиётида аҳолини иш билан таъминлашнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 6 январдаги 01/00-04/07-108 – сон маълумотномаси). Ушбу илмий тавсиядан фойдаланиш натижасида фаолият кўрсатаётган хизмат кўрсатиш корхоналарида хизмат кўрсатиш хажми 1,2 мартага ошган;
қишлоқ жойларда хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашнинг 2021-2030 йилларга мўлжалланган илмий асосланган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги амалиётида аҳолини иш билан таъминлашнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 6 январдаги 01/00-04/07-108 – сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш натижасида қишлоқ жойларда аҳоли бандлиги 2030 йилда 1939,6 минг кишига етади. Ушбу таклиф ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини илмий асосланганлик даражасини оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish